Достонбек Нуралиев, Эдинбургдаги Ҳериот Ватт университетининг нанотехнологиялар йўналиши бўйича магистранти (Буюк Британия):

26.01.2018, 10:03

Достонбек Нуралиев, Эдинбургдаги Ҳериот Ватт университетининг нанотехнологиялар йўналиши бўйича магистранти (Буюк Британия):

– Ҳериот Ватт университети техника ва инженерия бўйича энг илғор олий ўқув юртларидан ҳисобланиб, инновацион йўналишлардаги тадқиқотларга катта аҳамият қаратилади. Бугун бутун дунёда нанотехнологияларни ривожлантиришга саноат ва ишлаб чиқариш соҳасининг келажаги сифатида қаралмоқда. Амалий машғулотларда кўплаб давлатларнинг тараққиёт дастурларини таҳлил қилиб, бу фикр нақадар тўғрилигига амин бўламиз.

Президентимиз парламентга Мурожаатномасида дунёда инновацион тараққиёт моделларини жорий этиш, илғор ғоялар, “нау-хау” ва “ақлли” технологияларни экспорт қилиш ҳисобидан тез суръатлар билан ривожланаётган давлатлар сони тобора ортиб бораётгани таъкидланди. Бизда ҳам бу борада жуда катта ресурс борлигини, имкониятлар жуда кенглигини инобатга олсак,  биз ёшлар олдида ҳали қилинадиган ишлар миқёси катталигини кўрсатади.

Ҳозир нанотехнологиялар йўналишдаги билимларимни оширяпман. Дунё тажрибаси билан танишаяпман. Ниятим – мамлакатимиз иқтисодиётида ушбу инновацион тармоқни ривожлантиришга ҳисса қўшиб, бор билим ва ғайратимни бу борада янги лойиҳалар ишлаб чиқишга йўналтиришдир. Шу боис O‘zLiDePнинг “Ёшлар қаноти” билан ҳамкорликни янада кучайтиришга, партиянинг турли лойиҳаларида қатнашиб, фикр ва таклифлар бериб боришга ҳаракат қилмоқдаман.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1902
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+