Мурожаатномада белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш депутатлар назоратида

26.01.2021, 18:09

Мурожаатномада белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш депутатлар назоратида

Президентининг Парламент ва халққа йўллаган мурожаатномасида илгари сурилган мақсад ва вазифаларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида O`zLiDeP депутатлик гуруҳлари томонидан учрашувлар ўтказилмоқда.

"Жиззах пластмасса АЖ" корхонасида ташкил этилган тадбирда Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутатлари, Шароф Рашидов туман Кенгаши депутатлари, O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ходимлари, шунингдек,  тумандаги "Хайрабод", "Туёқли", "Шариллоқ", "Қораёнтоқ", "Файзаобод" МФЙ раислари ҳамда фаоллари иштирок этди.

Тадбирда Мурожаатномада белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш масаласига алоҳида урғу бериб ўтилди.

Тадбир давомида аҳоли томонидан ҳудудларга таалуқли  кўтарилган муаммолар ҳам муҳокама қилиниб, уларни партиявий воситалар билан бартараф этиш чора-тадбирлари белгилаб олинди. Мазкур муаммоллар депутатлар назоратига олинадиган бўлди.

                       Саида Умаралиева,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби

  • Кўрилди
    451
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+