O'zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилишида айрим депутатларнинг сусткашликка йўл қўяётганлиги танқид остига олинди

26.01.2021, 18:17

O'zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилишида айрим депутатларнинг сусткашликка йўл қўяётганлиги танқид остига олинди

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия депутатлик гуруҳининг 2020 йилдаги фаолияти ва Президентимизнинг Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

Йиғилишда сўз олганлар Мурожаатномада жамиятнинг барча соҳаларини илғор демократик мезонлар асосида ислоҳ этиш бўйича стратегик вазифалар белгилаб берилгани, бу вазифаларни ҳаётга самарали жорий этиш фуқаролик жамияти институтлари, айниқса, сиёсий партиялар зиммасига катта масъулият юклашини таъкидлашди.

Мурожаатномада белгилаб берилган барча устувор вазифалардан келиб чиқадиган партия ҳудудий кенгашларнинг аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилгани ва уни самарали амалга оширилишида партия депутатлик гуруҳларининг фаоллиги муҳим эканлиги айтиб ўтилди.

Йиғилишда партия депутатлик гуруҳларининг ўтган йилдаги фаолияти танқидий-таҳлилий сарҳисоб қилинди. Хусусан, ўтган 2020 йилда Халқ депутатлари Хоразм вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳлари аъзолари томонидан тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарларига жами 953 та депутатлик сўрови юборилган. Шунингдек, 168 марта мансабдор шахслар эшитуви, 137 марта доимий комиссиялар йиғилишлари ўказилиб, доимий комиссиялари йиғилишларига 137 та таклифлар киритилган ва шунча қарор қабул қилинган. Уларда 1600 нафардан ортиқ иштирокчи қамраб олинишига эришилган.

Шу билан бирга депутатларга Давлатимиз раҳбари, халқимиз, электоратимиз қўяётган талабларни бажаришда амалга оширилган ишларга қарамасдан 2020 йилда айрим депутатларнинг сусткашликка йўл қўяётганликлари ҳам танқид остига олинди. Кўпчилик депутатлар ўз ҳаракати билан сайловчиларининг муаммолари ҳал қилинишига эришган бўлса, айрим депутатлар ҳатто сайловчилари билан деярли учрашмаган ва депутатлик сўровлари ҳам жуда кам чиқарилган. Йиғилиш, учрашув ва тарғибот тадбирларида эса саноқли марта қатнашишган ҳолос. Йиғилишда ана шундай депутатларга қаттиқ огоҳлантириш берилди ва жорий йилда бу каби ҳолатларнинг олдини олиш, халқимиз оғирини енгил қилишда бирлашиб, ишларни тизимли ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

“Бугунги депутат аввалги депутатдан тубдан фарқ қилади. Сабаби, бугун депутатларга катта имтиёз ва йўналишлар берилди. Депутатлик мақоми мустаҳкамланди. Ҳар бир маҳаллага ҳар бир депутат маҳаллабай усулида ишлаш учун бириктирилди ва ҳар биримиз бу борада ўзларимизнинг аниқ йўл хариталаримизни ишлаб чиқдик.”, - дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Фароғат Саъдуллаева.

Йиғилиш давомида шунингдек, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг 2021 йил 1-ярим йиллик иш режаси ва сайёр қабуллар жадвали депутатлар томонидан тасдиқланди ва галдаги вазифалар белгилаб берилди.

Умид Нурметов,

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари

 билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    743
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+