“Оқ кема” энди меники...”

27.01.2021, 15:35

“Оқ кема” энди меники...”

-Менда ҳам “Оқ кема” бўлишини орзу қилиб юрардим, - дейди Қарши шаҳридаги 7-умуматълим мактаби 9-синф ўқувчиси мадина Инатова. – Бугун мактабимизга депутат Арзиқул Шеров келиб, машҳур адибларнинг дурдона асарларини совға қилди, менинг қўлимга  Чингиз Айтматовнинг “Оқ кема” асарини тутқазди. Жуда қувониб кетдим, беихтиёр  “Оқ кема” энди меники!” деб юборибман. Инглиз тили ўқитувчимиз Гўзал Назарова фидокорона хизматлари учун депутатнинг совғаси ва ташаккурномасига сазавор бўлгани биз шогидларнинг дилидаги иш бўлди.

Мазкур таълим муассасасига O`zLiDeP Қарши шаҳар Кенгаши депутати Арзиқул Шеров тез-тез бориб туради. Бунинг сабаби ўқувчилар ва халқ вакили ўртасидаги ўзаро суҳбатнинг жуда мароқли кечиши, савол-жавобларга бой тарзда ўтиши билан боғлиқ. Бундан ташқари депутат ўқувчиларнинг ҳар бир саволига тўлақонли жавоб қайтариши билан ўғил-қизлар меҳрини қозонган.

-Ўқувчи-ёшларга китоб совға қилишнинг ўзи билан кифояланиб қолмаслик керак, - дейди А. Шеров. –Китобни ўқиб чиққанини, ундан қандай хулосалар чиқарганини ҳам сўраш керак. Ёшлар билан бугунги суҳбатимиз ҳам ана шу мавзуда давом этди. Ақлли, зукко ва маънавиятли ёшлар сафи кенгайиб бораётганидан жуда қувондим.

Мактаб директори Аброр Муродовнинг айтишига қараганда, таълим муассасаси келгуси ўқув йилидан бошлаб, кимё-биология фанига ихтисослашади ва ўқувчилар 5-синфдан биологияга, 7-синфдан кимё  фанига танлов асосида қабул қилинади. Ўқитувчиларни ҳам ҳам танлов асосида ишга қабул қилиш тизими жорий этилади.

  O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    453
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+