Мулоқотда оҳангаронлик тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди

27.01.2021, 15:40

Мулоқотда оҳангаронлик тадбиркорларнинг  муаммолари ўрганилди

O'zLiDeP Оҳангарон шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “Тадбиркорлар ва депутатлар форуми” лойиҳаси доирасида мулоқот ўтказилди.

Унда тумандаги барча мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Мулоқотда Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Бош вазир қабулхонаси Оҳангарон шаҳар филиали раҳбари, депутат Ф.Мадимаров сўзга чиқиб, Президентимизнинг мурожаатномасида кўтарилган масалалар ҳақида ва юртимизда тадбиркорларнинг роли ва уларнинг қанчалик аҳамиятга эга эканлиги хусусида гапириб ўтди.

“USAID” Халқаро тараққиёт агентлиги Оҳангарон филиали раҳбари тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ва ривожлантириш ниятидаги ёшлар ва аёлларга юридик маслаҳатлар ҳамда кўрсатмалар берди.

Форум  давомида ёш тадбиркор  Б.Усматов мебель ясаш, Р.Бекпўлатов келин кўйлаклар ва жалюзилар тикиш, П.Турдиқулова тикувчилик ва Н.Абдуғаниев эса гўзаллик салони очишлари учун кредит масаласида мурожаат қилди. Тадбиркорларнинг мазкур мурожаатлари ижобий хал қилиниб, тумандаги Халқ банки ва Агро банк раҳбарларига кредит ажратиш бўйича топшириқлар берилди.

Х.Сайдалиев 32 сотихли боғига 15 йилдан бери солиқ тўлаб келиши лекин ҳозирги кунгача эгалик хуқуқи берилмаганлигини айтиб ўтди. Мазкур муаммо ҳам жойида ўз ечимини топди.

Тадбирда банк мутасаддилари ҳам сўзга чиқиб, фуқаролар олинган кредитларни ўз вақтида қайтармаётганлиги, бу эса кейинги кредит сўраб мурожаат қилган тадбиркорларга ўз вақтида кредит ажратишда бир қатор қийинчиликларни келтириб чиқараётганлигини таъкилашди.

Тадбир давомида кўтарилган барча муаммолар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди ҳамда ижросига масъуллар тайинланди.

O'zLiDeP Тошкент вилоят кенгаши

матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    594
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2021-01-27 15:58:07

Хакикатдан хам жамиятимизда тадбиркорларимизнинг урни катта ахамиятга эга, улар бор экан янги иш уринлари яратилмокда, улар бор экан давлатимиз газнаси тулдирилмокда, улар бор экан хар бир хонодан турмуш даражаси яхшиланиб, бозорларимиз сифатли ва харидорбоп хар хил унимлар билан тулдирилмокда . Уларни хар тамонлама куллаб кувватлаш бугинги куннинг энг асосий талабларидан саналади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+