O‘zLiDeP Қувасой шаҳар Кенгаши вакиллик органларидаги аъзолари орқали ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминламоқчи

26.01.2018, 12:16

O‘zLiDeP Қувасой шаҳар Кенгаши вакиллик органларидаги аъзолари орқали ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминламоқчи

O‘zLiDeP Қувасой шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” ҳамда “Тадбиркор аёллар гуруҳи” ҳамкорлигида “O‘zLiDeP тадбиркор ва ишбилармон аёллар манфаатлари ҳимоячиси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда аёлларнинг сиёсий, ҳуқуқий билимларини ошириб бориш, ватанпарварлик ҳиссини кучайтиришда вакиллик органлари имкониятларини тўлиқ ишга солиш, қонун лойиҳаларида тадбиркор ва фермер аёлларнинг  доимий равишда таклифларини бериб бориш механизмини йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, қонун қабул қилиш жараёнларида фаол тадбиркор аёлларнинг иштирокини таъминлаш, депутатлар билан доимий мулоқотни ташкил этиш, маҳаллаларда ишсиз аёллар бандлигини таъминлаш, улар орасида учраётган муаммоларни ўрганиб, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар сессияларига киритиш орқали ижобий ечим топиш чораларини кўриш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда Партия дастурида аёлларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва тадбиркорлик фаолиятидаги ўрнини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш, уларнинг иқтисодий ва маънавий-аҳлоқий асосларини мустаҳкамлаш ҳамда болаларда, айниқса, қизларда жисмоний тарбия ва спортга меҳр уйғотиш O‘zLiDePнинг устувор вазифаси экани таъкидланди.

У.ИСЛОМҚУЛОВА,

аёлларнинг сиёсий фаоллиги,

жамиятдаги ўрни ва мавқеини

ошириш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1571
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+