Округ сайлов комиссияларини тугатиш орқали давлат бюджетининг 33,2 млрд сўм маблағи тежаб қолинади

28.01.2021, 10:30

Округ сайлов комиссияларини тугатиш орқали давлат бюджетининг 33,2 млрд сўм маблағи тежаб қолинади

Тан олиш керак, бугунги кунда миллий сайлов қонунчилигимизда ҳали такомилга етмаган ва сайловларни шаффоф ўтказишга монелик қиладиган айрим жиҳатлар мавжуд. Албатта, бу жиҳатларни  умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, демократик ислоҳотлар билан уйғунлаштириш мамлакатимизнинг сиёсий нуфузини халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади. 

Яқинда биз депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдик. Хўш унда миллий сайлов қонунчилигимизга қандай ўзгаришлар киритилгани барчани қизиқтириши табиий.

Ушбу қонун лойиҳаси ҳақида фикр юритганда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари институти тугатилиши ва уларнинг ваколатлари туман (шаҳар) сайлов комиссиялари зиммасига ўтказилиши сайлов қонунчилигимиз учун муҳим янгилик деб ҳисоблайман. Чунки ҳ ар бир округ ўртача 1-3 та сайлов участкалари доираси билан чекланган бўлиб, амалиётда бир неча йиллардан бери самарасиз фаолият юритиб келаяпти. Бунинг натижасида давлат бюджетига қўшимча харажатларни кўпайишига сабаб бўлмоқда. Биргина мисол, оптимизация натижасида 54 мингдан ортиқ аъзодан иборат 5 739 та округ сайлов комиссиялари тугатилса, давлат бюджетидан 33,2 млрд сўм маблағ иқтисод қилинади.

Бундан кўриниб турибдики, миллий сайлов қонунчилигимизни такомиллаштириш орқали нафақат давлат бюджети маблағи тежаб қолинади, балки ортиқча оворагарчиликларнинг олди олинади, сайлов компаниясига жалб қилинадиган ходимлар сони ҳам қисқартирилади. Бу эса сайловларда инсон омилини камайтиришга ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.

Мавлуда Ибрагимова,

  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

  • Кўрилди
    421
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+