Ховосдаги МТМ ходимларининг 250 нафари O`zLiDeP сафига қабул қилинди

28.01.2021, 16:34

Ховосдаги МТМ ходимларининг 250 нафари O`zLiDeP сафига қабул қилинди

Ховос туманида жойлашган “Smart kids” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида педагоглар учун семинар ташкил этилди. Мазкур семинар O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши, вилоят cолиқ бошқармаси, вилоят адлия бошқармаси, Ховос туман мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, педагог кадрлар малакасини ошириш, уларнинг фаолиятга янги, инновацион усулларни жорий этиш, тарбияланувчиларга сифатли таълим бериш масалаларига бағишланди.

Бугунги кунда Ховос туманида 67 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият олиб бораётган бўлиб, шундан 15 таси давлат, 50 таси оилавий нодавлат ҳамда 2 таси давлат-хусусий шерикчилик асосида фаолият юритиб келмоқда.

— Айни кунда тумандаги боғча ёшидаги болаларнинг 67 фоизи таълим муассасаларига жалб этилган, - дейди туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи Муҳаммад Ҳакимов. — Мулкчилик шаклидан қатъий назар барча мактабгача таълим ташкилотларида болажонларни ҳар жиҳатдан баркамол қилиб тарбиялаш даркор. Шу мақсадда педагог кадрларимизнинг билим ва малакасини ошириш доимий  диққат марказимизда.

Қайд этиш жоизки, 2022 йил 1 январга қадар мактабгача таълим тизимида замонавий ўқитиш шакллари, янги педагогик ва ахборот технологиялари жорий қилинади. Халқаро стандартлар ва талаблар асосида мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг ривожланишини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари ишлаб чиқилади. Болаларнинг ўсиши ва ривожланиши ҳамда мактабгача таълим билан қамраб олиш жараёнларини мониторинг қилиш бўйича ахборот тизими ишга туширилади ва унга киритиладиган маълумотларнинг шаффофлиги таъминланади.

Тадбир иштирокчилари “Smart kids” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида педагоглар томонидан қўлланилаётган янги инновацион усуллар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди. Шунингдек, иштирокчилар томонидан муассасада тарбия ва таълим сифатини янада юқори босқичга кўтариш юзасидан таклиф ва фикр-мулоҳазалар илгари сурилди.

Семинар якунида тарғибот натижасида МТМ ходимларнинг 250 нафари O`zLiDeP сафига қабул қилинди.

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    633
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+