Мулоқотда урганчлик тадбиркорлар кредит олишда қийинчиликлар борлигини айтишди

28.01.2021, 16:53

Мулоқотда урганчлик тадбиркорлар кредит олишда қийинчиликлар борлигини айтишди

O`zLiDeP Урганч туман Кенгаши томонидан “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми бўлиб ўтди.

Бугунги кунда Хоразм вилоятида 3429 та саноат корхоналари фаолият кўрсатаётган бўлиб, 401 таси Урганч тумани ҳиссасига тўғри келади.

Мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирок этган форумда тадбиркорлик соҳасида эришилган натижалар ва мавжуд муаммоларга атрофлича аҳамият қаратилди.

Хусусан, “Чоткўпир” қишлоғи “Хидоят” маҳалласида яшовчи фуқаро Малика Эгамберганова ҳозирда қандолатчилик билан шуғулланаётганлиги, фаолиятини кенгайтириш учун кредит олишда муаммо бўлаётганлиги, “Юқорибоғ” қишлоғида яшовчи фуқаро Жалоладдин Хасанов поябзал ишлаб чиқариш ускуналар олиш учун кредит зарурлиги, “Ўрта-Дўрман” маҳалласида яшовчи фуқаро Ражаббой Қурёзов маҳалла табиий газдан узиб қўйилганлиги, “Учкўприк” маҳалласи, Темур Малик кўчасида яшовчи фуқаро Авазжон Саъдуллаева ширинликлар, турли пишириқлар пишириб тадбиркорлик қилиш истаги борлиги аммо фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредит зарурлигини сўраб мурожаат қилдилар. Шунингдек, Абдулла Ахмедов ҳудудда болалар боғчасини қуриш, “Шерматлар” маҳалласи Тафаккур кўчасида яшовчи фуқаро Сайёра Яхшимуратова паррандачилик билан шуғилланишлари учун имтиёзли кредит олишда кўмак зарурлигини билдиришди.

 Мулоқот форумида шу каби кўплаб тадбиркорларнинг муаммолари тингланди. Тегишли мутасадди ташкилотлар ва депутатлар томонидан кўтарилган муаммоларни ижобий ҳал қилиш бўйича қилинадиган амалий ишлар белгилаб олинди. Бу каби форумларни кўплаб ташкил этиш зарурлиги, унга тажрибали, тадбиркорлик соҳасида ўз илмий ишларига эга профессор ўқитувчиларни ҳам таклиф этиш, уларнинг ҳам таклиф ва тавсияларини ўрганиш лозимлиги эътироф этилди.

Насиба Ваисова,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    618
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+