САЙЁР ҚАБУЛ: Муаммоларга ечим топилмоқда
26.01.2018, 12:43

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида прокуратура, ички ишлар, солиқ, тижорат банклари, соғлиқни сақлаш, бандликка кўмаклашиш маркази, коммунал хизмат идоралари раҳбарлари ва Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатлари иштирокида сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Ёзёвон туманидаги Марказий Фарғона маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган сайёр қабулда ҳам ҳудуддаги муаммоларга тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий ечим топишга келишилди.
Сайёр қабулда ҳудуд аҳолиси томонидан ўрганиш давомида аниқланган муаммолар айтиб ўтилди. Жумладан, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, кўчаларни ёритиш билан боғлиқ масалалар, оқава газ етказиб беришдаги мавжуд муаммолар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш бўйича бериладиган имтиёзлар ва бошқа бир қатор масалалар бўйича мурожаатлар кўриб чиқилди.
Сайёр қабулда билдирилган барча муаммолар назоратга олинди. Муаммолар юзасидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровларини юбориш ва унинг назоратини маҳаллий Кенгашларга O‘zLiDePдан сайланган депутатлар зиммасига юклашга келишиб олинди.
А.ОТАБОЕВ,
O‘zLiDeP Фарғона вилояти
Кенгаши матбуот хизмати
O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида кўтарилган муаммолар қатъий назоратга олинди
21.01.2021, 17:29
-
Новчандир маҳалла аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланадими?
20.01.2021, 17:26
-
Депутат ва сектор ҳамкорлиги аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилашга хизмат қилмоқда
20.01.2021, 17:25
-
O’zLiDeP депутати 35 нафар “Аёллар дафтари”даги хотин-қизни касб ўрганиш курсига бепул қабул қилди
19.01.2021, 17:07
-
Депутат ота-онасиз қолган қизнинг бир йиллик контракт тўловини тўлаб берди
18.01.2021, 18:08
Фикрингизни қолдиринг