Сайёр қабулда аҳоли мурожаатларида кўтарилган муаммолар ҳал қилинди

28.01.2021, 16:59

Сайёр қабулда  аҳоли мурожаатларида кўтарилган муаммолар ҳал қилинди

Қонликўл туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси O’zLiDeP Қонликўл  туман  Кенгаши билан ҳамкорликда сайёр қабул ўтказилди.  

Сайёр қабулда жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммолари тингланди. Уларнинг аксарияти солиқ ва кредит олиш масаласи эди.

Фуқаро З.Пуқарбаева қайинукаси II гуруҳ ногирон экани, тадбиркорлик субъектини ташкил этишда солиқ имтиёзлари бўйича маълумот беришда амалий ёрдам сўради.  

Қонликўл тумани давлат солиқ инспекцияси ўринбосари  Р.Назаров фуқаро З.Пуқарбаевага тадбиркорлик субъектини ташкил этишда солиқ имтиёзлари бўйича батафсил маълумот бериб ўтди.  

Фуқаро Т.Сатуллаева ва Ж.Есбоғановаларнинг  савдо соҳасида кредит олишнинг тартиблари бўйича  “Халқ банк”  туман филиали бошлиғи Ерназар Доспанов  кредит олишнинг тартиблари бўйича тушунтириб ўтди ва муаммо жойида ҳал қилинди.

Бундан ташқари фуқаро С.Базарбаева ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида уйида тикувчилик билан шуғулланиш истаги борлиги, аммо тикув машинасини олишда маблағ йўқлиги, шу боис кредит олишда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат этди.

“Агробанк” туман филиали бошлиғи А.Аймуратов  фуқарога кредит олишда ёрдам беришини билдирди.

Яна бир фуқаро Ж.Избасқановни O’zLiDeP Қонликўл туман Кенгаши аппарат раҳбари К.Джуманиязов ўз оталиққа олди ва келажакда тадбиркорлик билан шуғулланиши учун барча шароитларни яратиб беришини қайд этди.  

Сайёр қабулда келиб тушган мурожаатларнинг айримлари тегишли ташкилотлар томонидан жойида ҳал қилинган бўлса,  қолганлари назоратга олинди.

Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида  бўлган ёшлар ва аёллар  ҳар бир фуқаро учун амалий ёрдам беришини соҳа вакиллари алоҳида таъкидлаб ўтди.  

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини  ишончли ҳимоя қилишда сайёр қабуллар халқимизнинг ичига кириб бориш ва уларни қийнаётган муаммоларнинг туб моҳиятини англаш имконини бермоқда.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

 

  • Кўрилди
    562
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+