Боғлар – ободлик белгиси

10.11.2017, 20:11

Боғлар – ободлик белгиси

O‘zLiDeP Булунғур туман Кенгаши “Гулистон”  маҳалласида “Ўзбекистонда интенсив боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш:  эришилган натижалар ва устувор вазифалар” мавзусида ўқув семинар ташкил этди.

Тадбирда тупроқ-иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда токзорларни кенгайтириш, узумчиликни янада ривожлантириш, янги, истиқболли навларни яратиш, боғ ва токзорларни суғоришда янги технологияларни кенг жорий этиш бўйича фикр алмашилди.

– Узумчиликка ихтисослашган туманларда фермерларга кўрсатилаётган сервис хизматларини янада такомиллаштириш, токзорлар барпо этиш, ер унумдорлигини ошириш ҳамда тармоққа инновацион ғояларни татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратиш зарур, – дейди O‘zLiDeP Булунғур туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Акмал Тўраев. – Бу аҳолини сархил мевалар билан таъминлаш баробарида, нарх-наво барқарорлигини сақлашга ҳам хизмат қилади.  

Ўқув-семинарда фермерлар боғ ва токзорларни парваришлаш, агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш, боғларни парваришлаш, мевали дарахтларга кимёвий ишлов бериш борасида янги технологияларни қўллаш самаралари ҳақида кенг маълумотлар берилди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1647
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+