O‘zLiDeP фаоли 20 нафар ёшни иш билан таъминлади

26.01.2018, 14:38

O‘zLiDeP фаоли 20 нафар ёшни иш билан таъминлади

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши БПТлар билан ишлаш гуруҳи бўлими томонидан “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиб даромад олаётган ва тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқаролар билан амалий учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда O‘zLiDeP вилоят ва Шароф Рашидов туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлари, “Ўзсаноатқурилишбанк” вилоят бўлими ходимлари иштирок етди. 

Учрашувда Ш.Рашидов тумани Қаҳрамон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Абдуғаффор Тўраев хонадонида оилавий ҳунармандчилик билан шуғулланиб, бир ойда 6 млн. сўмдан зиёд  соф фойда олаётгани эътироф этилди. У 20 нафар ёшни иш билан таъминлагани, келгусида  фаолиятини янада кенгайтириб, кўпроқ иш ўрни яратиши учун кредит олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ушбу мурожаат Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан ўрганилиб, тегишли идораларга сўров юборишга келишиб олинди.

Шу маҳаллада истиқомат қилувчи Пардавой Назарқосимов узоқ йиллардан буён иссиқхона ташкил этиб, ҳар хил турдаги кўкатлар етиштириб келмоқда. Даромади йилига 7-8 млн.ни ташкил этади. Оила аъзоларининг 4 нафари фойдали меҳнат билан бандлиги, ҳозирда иссиқхонани кенгайтириш учун тижорат банкларидан 15 млн. сўм кредит маблағи олишда амалий ёрдам сўради. Ушбу мурожаат юзасидан “Ўзсаноатқурилишбанк” вилоят бўлими ходимлари муаммони жойида ҳал этишди.

Холбек Асадов

БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1875
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+