Давлат дастури асл-моҳиятига кўра ҳақиқий халқчиллик руҳи билан йўғрилган

26.01.2018, 14:53

Давлат дастури асл-моҳиятига кўра ҳақиқий халқчиллик руҳи билан йўғрилган

Чунки уни ишлаб чиқишда кенг аҳоли қатламлари, сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, тадбиркорлик субъектлари бевосита иштирок этди.

Давлат дастури фаол тадбиркорликни ривожлантириш, инновацион ғоя ва технологияларни жорий этиш учун қулай шароитлар яратиш, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ҳимоя қилинишининг ҳуқуқий кафолатларини кучайтириш, солиқ ва божхона сиёсатини такомиллаштиришга қаратилган энг муҳим чора-тадбирларни назарда тутади.

Президентимиз фармони билан тадбиркорлик субъектлари молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш ўтказишга икки йилгача мораторий эълон қилинди, бу тадбиркорлик эркинлигини таъминлашда муҳим амалий аҳамият касб этади.

Қайд этиш зарурки, ер участкалари тақдим этилишининг ошкоралиги ва қонунийлигини таъминлаш учун Интернет тармоғида электрон савдоларни жорий этиш кўзда тутилмоқда. Электрон савдо майдонлари орқали давлат активларини сотиш бўйича тизим яратиш мўлжалланмоқда.

Ишончим комилки, буларнинг барчаси тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, ва ниҳоят, мамлакатимиз иқтисодий тараққиётини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш ва фуқаролар турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш борасида кучли туртки бўлиб хизмат қилади.

Рахим ХАКИМОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати,

O‘zLiDeP фракция аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1346
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+