“Ёш либераллар” кубоги “Оғалар” жамоасида

26.01.2018, 15:03

“Ёш либераллар” кубоги “Оғалар” жамоасида

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги вилоят мусиқали драма театрида “Биргаликда биз кучмиз!” шиори остида “Қувноқлар ва зукколар” беллашуви бўлиб ўтди. Беллашув Биринчи Президентимиз И.Каримов хотирасига бағишланган видеоролик намойиши билан бошланди. Шундан сўнг партия Андижон вилояти Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Тоҳиржон Толипов мамлакатимизда ёшларга кўрсатилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар хусусида атрофлича тўхталди.

– Мазкур “Ёш либераллар” кўрик-танловини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга кўмаклашиш, уларнинг иқтидорларини юзага чиқариш ва қўллаб-қувватлаш, йигит-қизларимизни турли ёт ғоя ва иллатлар қурбонига айланишини олдини олишдан иборат, – дейди O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Тоҳиржон Толипов. – Беллашувда вилоятимиздаги мавжуд тўртта олий таълим муассасаларининг истеъдодли, ҳар томонлама баркамол талабаларидан таркиб топган жамоалари иштирок этди. Жамоалар тайёрлаган ижодий ишлар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Танловнинг якуний натижаларига кўра, ўз билим, салоҳияти ва  истеъдодини тўла намоён этган Андижон қишлоқ хўжалиги институтининг “Оғалар” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Элёрбек АВУЛОВ,

O‘zLiDePАндижон вилоят Кенгаши

“Ёшлар қаноти” бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1589
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+