Оқолтинлик тадбиркорлар учун мастер-класс
26.01.2018, 16:48

O‘zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши ташаббуси билан “Peng-Sheng” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси, “Мега люкс”, “Сирдарё қуён экспорт”, “Сирдарё Голден Фрутис” МЧЖлар билан ҳамкорликда оқолтинлик 25 та тадбиркорлар учун амалий семинарлар бўлиб ўтди.Тадбирда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда озиқ-овқат, кимё, фармацевтика саноати ва бошқа ишлаб чиқариш соҳалари вакиллари иштирок этди.
– Куни кеча қабул қилинган Давлат дастурида мамлакатимизда фаол тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ҳуқуқий, ташкилий шароитлар яратади, – дейди “Пенг Шенг” қўшма корхонаси раҳбари ўринбосари М.Каримов. – Жумладан, ишлаб чиқаришга инновацион ғоялар ва технологияларни жорий қилиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашишларнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштирилаётгани, солиқ ва божхона сиёсатини ва банк-молия соҳасини эркинлаштирилиши хорижий инвесторлар томонидан ҳам юксак баҳоланмоқда. Мазкур омиллар мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини янада оширади.
Тадбирда Давлат дастурида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг иқтисодий салоҳиятини янада ошириш, товарларнинг рақобатбардошлигини таьминлаш борасида белгиланган вазифалар ҳам кенг муҳокама этилди.
O‘zLiDeP Сирдарё вилояти
Кенгаши матбуот хизмати
O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Аутсорсинг билан харажатларни камайтирамиз
15.12.2019, 17:11
-
O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов қашқадарёлик сайловчилар билан учрашди
15.12.2019, 17:07
-
Депутатликка номзод Б.Солиев сайловчилар муаммосига жойида ечим топди
13.12.2019, 19:12
-
Депутатликка номзод П.Аҳмеджанова сайловчилар билан учрашди
13.12.2019, 17:10
-
Сайловчилар OʻzLiDePдан депутатликка номзод Расул Кушербаев дастурини қўллаб-қувватлади
13.12.2019, 17:07
Фикрингизни қолдиринг