Семинарда лидер хотин-қизларнинг малакаси оширилди

05.02.2021, 17:27

Семинарда лидер хотин-қизларнинг малакаси оширилди

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Қонликўл туманида “Етакчи хотин-қизлар – жамият таянчи” мавзусида  хотин-қизлар учун семинар ташкил қилинди.

Семинарда асосан мамлакатимиз томонидан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги қабул қилинган қарор ва фармонларнинг аҳамияти, гендер тенглиги, давлатимиз томонидан хотин-қизлар учун яратилаётган  имконият ва имтиёзлар хусусида сўз борди.

Хотин-қизларнинг  жамиятда ва оилада тиббий маданиятини ошириш,  менталитемизга хос бўлмаган турли бўзғунчи ёт ғоялардан асраш,  уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ҳуқуқшунос педагоглар ўз тажрибасидан келиб чиқиб батафсил маълумотлар бериб ўтди. 

Бундан ташқари тумандаги фаол тадбиркор аёллар ўзлари тадбиркор сифатида тадбиркор аёл имижини  яратишда нималарга эътибор қаратиш кераклиги, тадбиркор хотин-қизларимиз уйда, ишхонада кўча-кўйда ҳаммага бирдек ўрнак бўлиш кераклигини қайд этди.

Тадбиркор аёл нафақат меҳнати, ишлаб чиқарган маҳсулоти билан балки ташқи кўриниши билан ҳам ажралиб туриш кераклиги айтиб ўтилди.

Икки нафар фаол тадбиркорлар “Аёллар дафтари” га кирган уйда ишсиз ўтирган 40 нафар хотин-қизларни касбга йўналтириш мақсадида 3 ой бепул ўқув курсларига ўқитадиган бўлди.

Энг фаол ташаббускор бўлган 20 нафар хотин-қизлар партия аъзолигига қабул қилинди ва партия гувоҳномалари топширилди.     

 O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    631
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+