O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг Каттақўрғон туманида ичимлик сувига бағишланган йиғилиши бўлди

26.01.2018, 17:39

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг Каттақўрғон туманида ичимлик сувига бағишланган йиғилиши бўлди

Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш, марказлашган капитал қўйилмалар ҳисобидан қишлоқ аҳоли пунктларида ичимлик суви иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва тармоқлар тортиш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳамда келгусида режалаштирилаётган чора-тадбирлар хусусида туман “Сувоқова” ишлаб чиқариш давлат корхонаси раҳбари О.Нарзуллаев  депутатларга ҳисобот берди.

Маьрузада қайд этилганидек, “Сувоқова” ДУК туман филиали томонидан Алишер Навоий, Дўстлик маҳалласида 300 метр узунликдаги,  Сарой қишлоғида 1,3 км, Қиёт қишлоғида 0,68 м, Бусахона қишлоғида 1,78 км, Қарадарё қишлоғида 0,21 м, Олтинсой қишлоғида 0,72 м жами 4.99 км ичимлик суви тармоғи тортилиб фойдаланишга топширилган.

– Туманда ичимлик суви таъминоти тизимини ривожлантиришга доир муҳим дастур ва лойиҳалар ҳаётга изчил татбиқ этилиши, қишлоқ жойларда марказлаштирилган сув таъминоти ҳолатини тубдан яхшилаш имконини бермоқда, – дейди туман “Сувоқова” ишлаб чиқариш давлат корхонаси раҳбари О.Нарзуллаев. – Жорий йилда туманимизнинг Дўстлик, Қорадарё, Яккабоғ  маҳаллалари аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш кўзда тутилган.

Йиғилишда депутатлар сув иншоотларини қуриш ва таъмирлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга жиддий эътибор қаратишди, айниқса, ичимлик суви етиб бормаган ҳудудларда ичимлик суви иншоотларини қуришни жадаллаштириш юзасидан фикр-мулоҳазаларини  билдирдилар.

Йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар муҳокама қилиниб, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1369
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+