Буюк шахс сиймосини хотирлаб

27.01.2018, 17:30

Буюк шахс сиймосини  хотирлаб

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш ва таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан жойларда тадбирлар ва турли хил мусобақалар  ўтказилмоқда. O‘zLiDeP  Косонсой туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги тиббиёт коллежида ўтказилган шахмат ва шашка турнери ҳам айни шу мақсадда ташкил этилди. Мусобақа аввалида Ислом Каримовнинг  юртимизни гуллаб яшнаши ва халқимизнинг тинч-тотув фаровон турмуш кечиришида, шунингдек, мамлакатимизнинг жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонишида улкан ҳисса қўшганганлиги эътироф этилди.

- Мамлакатимиз ҳурриятга эришганлиги, аввало Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов номи билан боғлиқ, дейди, - O‘zLiDeP Косонсой туман Кенгаши аппарат раҳбари Икромжон Ангуров. - Ёшларга буюк сиёсий арбобнинг босиб ўтган шарафли йўллари, амалга оширган улкан ишлари намуна қилиб кўрсатишимиз лозим. Хусусан, Ислом Каримов томонидан “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” спорт мусобақаларини ташкил этилганлиги бунинг ёрқин мисолидир.

Мусобақа қизғин, кўтаринки руҳда ўтиб, якунида турнир ғолиблари Мансурова Дурдона, Охунова Ўғилой, Олимова Умида, Сотиболдиева Насиба, Хакимова Гулжаҳон, Муҳаммадрахимов Жасур, Абдурашидов Жавохирларга  партиянинг диплом, фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

Мусохон Юсупжонов

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1337
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+