Партия ҳудудий Кенгашлари томонидан Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 80 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида тадбирлар ташкил этилмоқда

27.01.2018, 17:34

Партия ҳудудий Кенгашлари томонидан Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 80 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида тадбирлар ташкил этилмоқда

O‘zLiDeP  Марғилон шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш ва таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида “Мустақиллик меъмори” мавзусида ёшлар билан учрашув ташкил этди.

Тадбирда 2005 йилда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти томонидан “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган Зубайда Аҳмедова сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти давомида суверен ва мустақил Ўзбекистонни барпо этиб, халқпарвар демократик ҳуқуқий давлат яратиб, ҳалқ тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлашга қўшган улкан ҳиссаси ҳамда мукофотни шаҳсан Биринчи Президентимизнинг қўлларидан олганликларини катта ҳаяжони билан сўзлаб берди.

Тадбир иштирокчилари томонидан, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовни тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори, Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси ва миллий тараққиёт йўлини белгилаб берган буюк давлат арбоби бўлганлиги, юртимизни собиқ мустабид тузуми қарамлигидан озод қилиб, уни мустақил давлат қилган,  жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган, буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдиргани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

А.Отабоев,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши Матбуот хизмати ходими

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    932
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+