Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

09.02.2021, 17:59

Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Республикамиз бўйлаб Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Буюк шоир ва мутафаккир, ғазал мулкининг султони, атоқли давлат ва жамоат арбоби  Алишер Навоий ҳамда шох ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунларини муносиб нишонлаш мақсадида Юнусобод туманидаги 258-мактабда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Абдумалик Туляганов, “Увайсий”, “Шоштепа” маҳаллалар фаоллари, мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбирда мактаб ўқувчилари Навоий ғазал ва рубоийларини ёд этиб, турли саҳна чиқишларини ҳам намойиш этишди.

Депутат Абдумалик Туляганов мактабнинг барча қатнашган ўқувчиларига эсдалик совға тариқасида китоблар улашди.

  • Кўрилди
    648
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+