“Давлат дастури тадбиркор аёлларга кенг имконият яратади”, дейишмоқда нукуслик фаолларимиз

27.01.2018, 17:54

“Давлат дастури тадбиркор аёлларга кенг имконият яратади”, дейишмоқда нукуслик фаолларимиз

 O‘zLiDeP Нукус шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан хотин-қизларнинг тадбиркорлик соҳасидаги билим ва малакаларини янада ошириш, уларнинг тадбиркорликка бўлган қизиқишини кучайтириш мақсадида “Аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришда O‘zLiDePнинг роли” мавзусида “Чимбой чойхона” маҳалла фуқаролар йиғинида давра суҳбат ташкил этилди.

Унда партия ходимлари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, “Тадбиркор аёл” тадбиркор аёллар ассоциацияси, “Микрокредитбанк” ОТБ Қорақалпоғистон Республикаси филиаллари, партия фаоллари ва хотин-қизлар иштирок этди. Тадбирда Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси аҳамиятини маҳалла аёллари ўртасида кенг тарғиб қилиш, уларга тадбиркорлик соҳасида қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳиятини кенгроқ тушунтиришга алоҳида аҳамият берилди.

– Энг эътиборли жиҳати шундаки, 22 январь куни тасдиқланган Давлат дастурида ҳам иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга бағишланган учинчи йўналишида ҳам солиқ ва божхона сиёсатини соддалаштириш бўйича ишларни давом эттириш кўзда тутилган, – деди “Тадбиркор аёл” тадбиркор аёллар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раҳбари Н.Елибаева. – Бу эса тадбиркорликни янада ривожлантиришга, янги инновацион ғоялардан фойдаланиб чет эл давлатлари билан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари натижасида янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга.

Тадбир якунида инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун турадиган мамлакатимизда, энг аввало, маҳалла аҳли билан кўпроқ мулоқот қилиш, айниқса, тадбиркорликка иштиёқи баланд бўлган аёллар билан тез-тез учрашиб туришга келишиб олинди.

Асем СИРИМБЕТОВА,

OzLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши масъул ходими

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1524
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+