Давлат дастурининг барча йўналишларида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда партиямиз ҳам фаол ҳаракат қилади

27.01.2018, 17:58

Давлат дастурининг барча йўналишларида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда партиямиз ҳам фаол ҳаракат қилади

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили”да  амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони бутун халқимиз, хусусан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал-демокртик партияси аъзолари, хайрихоҳлари ва фаоллари томонидан катта қувонч билан кутиб олинди. Негаки, Фармонда кўзда тутилган тадбиркорликни ривожлантириш, ижтимоий-иқтисодий соҳалар барқарорлигини таъминлаш, давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик йўналишларда қилиниши лозим бўлган вазифалар O‘zLiDePнинг дастур ва ғояларига ҳамоҳангдир.

Мазкур Фармонда алоҳида таъкидланган тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишга 2 йил муддатга мароторий эълон қилингани партиямиз электорати бўлган ишбилармон ва тадбиркорлар манфаатларини тўла-тўкис ҳимоя қилишга, улар фаолиятини янада жонлантиришга хизмат қилади.

Чунки, шу пайтга қадар тадбиркорлик билан шуғулланаётган хўжалик фаолиятини юритувчи шахслар доимо келаётган текширувчи — яъни назорат органларидан ҳадикда яшарди. Текширишга келган солиқ, божхона, прокуратура, деапртамент, ДСЭНМ ходими ҳафталаб, ойлаб текшириш ўтказиб, тадбиркордан керак бўлган ёки бўлмаган ҳужжатларни талаб қиларди. Келган текширувчига ҳужжат йиғиш билан овора бўлган тадбиркорнинг эса қиладиган иши, оладиган даромади ҳақида ўйлашга вақти йўқ эди. Бу эса ўз-ўзидан тадбиркорлик фаолиятининг янада кенгайтиришга, янги иш ўринлари яратишга, хориждан замонавий технологиялар олиб келиб, сифатли ва харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқишга халақит берарди. Эндиликда бу каби муаммоларга барҳам берилди. Мамлакатимизда фаолият юритаётган ҳар бир ишбилармон ва тадбиркор учун “текширувчи”га ҳужжат йиғиш эмас, ҳалол меҳнат қилиб ишлайдиган замон келди, деб баралла айтишимиз учун асосларимиз бор.

Шу ўринда яна бир гап. Давлат дастурида хусусий тиббий хизмат ва дорихоналар фаолиятини ривожлантириш ва бу орқали аҳоли саломатлини сақлаш, узоқ умр кўришини таъминлаш борасида белгилаб берилган устувор вазифалар ҳам партиямиз олдида катта масъулият юклайди. Ижтимоий дорихоналарнинг ривожланган тармоғини яратиш, аҳоли бандилиги ва фуқароларнинг реал даромадларини ошириш, “истеъмол саватча”сини аниқлаш эса халқимиз даромадларини оширишга, пировардида, давлатимизнинг янада тараққий этишига хизмат қилади.

Дарҳақиқат, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган фуқароларни ишга қабул қилишга бўлган тақиқ бекор қилингани адолатли жамиятимизда инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устунлигини, илмли, маърифатли ва етук кадрларни ўз истеъдодларини тўлақонли намойиш этишига қонуний йўл очиб берганлиги билан муҳим аҳамиятга эга. 

Бир сўз билан айтганда, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили”да  амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони партиямизнинг дастурий ғояларини тўлақонли ҳаётга татбиқ этишда дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Яшин ДУШАНОВ,

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши раиси

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1499
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+