Ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёшлар ўқитилиб, уларга сертификатлар берилди

11.02.2021, 17:25

Ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёшлар ўқитилиб, уларга сертификатлар берилди

O`zLiDeP Бектемир туман Кенгаши, партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда Тадбиркорлар жамоатчилик Кенгаши билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирни ўтказишдан мақсад тумандаги тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспорт қилишга амалий кўмак беришдан иборат.

Давра суҳбатида Афғонистон Республикасидан тадбиркорлар иштирок этиб ўзбек тадбиркорлари билан ҳамкорлик килиш таклифини билдирдилар.

Шунингдек, тадбир давомида партия туман кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари ва Савдо саноат палатаси ҳамкорлигида “Бизнес билан танишув ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш” мавзусида ўтказилган 48 соатлик ўқув курсини мувафаққиятли тугатган бир гуруҳ ёшлар сертификатлар билан тақдирландилар.

O`zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    424
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+