“Nukus LED lighting”нинг 20 нафар ишчиси O’zLiDePга аъзо бўлди
27.01.2018, 18:02
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалардан келиб чиқиб, тадбиркорлар ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, уни ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш шунингдек, тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектлари билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида Нукус щаҳрида жойлашган “Nukus LED lighting” МЧЖда учрашув ташкил этилди.
Тадбирда партия ходимлари томонидан партиянинг сайловолди Дастуридаги асосий мақсадларидан бири ҳам айнан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни рағбатлантириш, уларнинг эркин фаолияти юритиши учун қулай муҳит яратишдан иборат экани таъкидланди.
- 2015 йил 5 млн маблағ ва 2 ишчи билан фаолият бошлаган эдик, - деди корхона раҳбари Султан Абдалиев. – Бугунги кунга келиб 12 коллеж битурувчисини иш билан таъминлаш билан бирга, фирма фаолиятини кенгайтириб, аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, қўшимча хизмат турларини кўрсатишни ҳам йўлга қўйдик. Мамлакатимизда тадбиркорларга яратилган шароитлар ва имтиёзлардан унумли фойдаланган ҳолда келажакда янги иш ўринларини яратиш ва фаолиятимизни янада кенгайтириш ниятидамиз.
Тадбир якунида “Nukus LED lighting”нинг 20 нафар ишчиси O’zLiDeP аъзолигига қабул қилинди.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Таълим соҳаси вакиллари партия тарғиботида фаол
09.04.2024, 20:14
-
“Бунёдкор текстилда” қуйи бўғин фаолияти жонланмоқда
08.04.2024, 17:00
-
217 нафар партия аъзоси бўлган корхонадаги қуйи бўғиннинг фаолиятига баҳо берилди
05.04.2024, 12:55
-
Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди
04.04.2024, 11:08
-
Бухоролик маслакдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда
02.04.2024, 16:54
Фикрингизни қолдиринг