Қорақалпоғистонда давлат-хусусий шериклик ривожига тўсқинлик қилаётган муаммолар ўрганилди

15.02.2021, 17:25

Қорақалпоғистонда давлат-хусусий шериклик  ривожига тўсқинлик қилаётган муаммолар ўрганилди

Қорақалпоғистон Республикасида давлат-хусусий шериклик ривожига тўсқинлик қилаётган сабабларни тармоқлар кесимида комплекс ўрганиш ва бу борада қонунчилик ва амалиётни такомиллаштириш бўйича электорат вакиллари  ҳамда  мутасадди  давлат  ташкилотлари  билан  ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.

Унда O'zLiDeP вакиллари, Марказий банкнинг Қорақалпоғистон  Республикаси бош бошқармаси, давлат солиқ бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси МТМ вазирлиги, электорат вакиллари иштирок этди.

Давлат  хусусий  шериклик  кўп  даражали  бошқарувнинг муҳим шакли  бўлиб,  давлат  ва хусусий сектор шерикларини бирлаштиришга имкон  беради.

Мамлакатимизда мактабгача таълим соҳаси бўйича давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш орқали МТМ тармоғини янада кенгайтириш мақсадида Президентимизнинг 2020 йил 30 январь куни  ПҚ-4581-сонли қарори  қабул қилинган.  Қорақалпоғистон Республикасида 2018 йилдан буён шу кунга қадар давлат-хусусий шериклик битимлари асосида 86 та мактабагча таълим муассасалари қурилиши учун 155 млдр сўмдан зиёд имтиёзли кредит маблағлари  ажратилганлигини қайд этиш жоиз.

Шунингдек, мулоқотлар давомида тегишли соҳа вакиллари давлат-хусусий шерикликни молиялаштириш, улар учун ажратиладиган кредит турлари ва банк-кредит сиёсати, жорий қилинган солиқлар, яратилган имтиёз ва преференциялар, давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган сабаблар бўйича  атрофлича  маълумотлар берилди.

Бундан ташқари давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, давлат-хусусий шериклик соҳаси бўйича тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар ҳам атрофлича тингланди.

Кўтарилган  муаммолар  юзасидан  мутасадди ташкилот вакиллари ва депутатлик гуруҳи вакиллари томонидан атрофлича ўрганиб чиқишга ва назоратга олишга келишиб олинди.  

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    544
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+