Форумда тадбиркорларни қийнаётган муаммолар муҳокама қилинди

16.02.2021, 16:47

Форумда тадбиркорларни қийнаётган муаммолар муҳокама қилинди

Ер ресурслари ва давлат кадастри Қоракўл туман бўлимида O‘zLiDeP Бухоро вилояти Кенгаши Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими томонидан маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳларининг жойларда аҳоли бандлигини таъминлаш, бизнес субъектларининг фаолиятини тиклашга кўмаклашиш, инвестицион лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишдаги муаммолар ва бошқа шу соҳага оид масалалар юзасидан “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми  бўлиб ўтди.

O‘zLiDeP вилоят ва туман Кенгашлари фаоллари, депутатлар, шунингдек, туман прокуратураси, божхона ходимлари, кадастр сингари ташкилотларнинг мутасаддилари, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ва тижорат банклари вакиллари иштирокида ўтказилган форумда асосий эътибор аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада  ривожлантириш бўйича жойларда тўпланиб қолган муаммоларга қаратилди.

Форумда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири  Насимжон Алимов қонунчиликда тадбиркорлар учун ажратилган имтиёзлар ҳақида маълумот берди. Партия вакили ана шу имкониятлардан унумли фойдаланиш кераклигини таъкидлади. 

Тадбирда тадбиркорлар, кичик бизнес вакиллари, оилавий тадбиркорлар, ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшлар ва аёллар турли муаммолар билан тўғридан-тўғри мурожаат этишди.

Мурожаатларнинг асосий қисмини банкдан кредит ажратиш ва ер масалалари ташкил этди.

–Тадбиркорликни бошламоқчиман. Пенаблок ишлаб чиқаришни йўлга қўйишим учун ҳамма шароитим бор. Бироқ жой ажратиш масаласида муаммо бор. Агар ер ажратиб берилишида ёрдамлашсангизлар, бандликни таъминлашга ўз ҳиссамни қўшардим, – дейди қоракўллик Муҳаммад Пирнасов.

Дарғалилик Отабек Файзуллаев эса миллий ширинликлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Тадбиркорга кўра, у учун айни пайтда тижорат банкидан кредит ажратиш масаласи муаммо бўлиб турибди.

Юқоридаги каби муаммо ва таклифлар тегишлилигига кўра чуқур ўрганилиб, қонун талабидан келиб чиқиб, улар депутатлик назоратига олиниши айтиб ўтилди. 

Руслан ЗАГРЕТДИНОВ,

O‘zLiDeP вилояти Кенгаши

Сиёсий таълим ва депутатлик

гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    572
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+