Қонликўлда “Ёшлар: 1+1” дастури амалда

18.02.2021, 17:46

Қонликўлда “Ёшлар: 1+1” дастури амалда

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан Қонликўл туманида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат  дастурида белгилаб берилган устувор вазифаларга бағишлаб фаол ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Тадбирда давлат дастуридаги барча устувор вазифалар қатори партия ўз олдига “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида уюшмаган ва ишсиз ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, уларда бизнес кўникмаларини шакллантириш, имтиёзли кредитлар ажратиш орқали ўз фаолиятини бошлашга кўмаклашиш вазифалари белгилаб олингани таъкидланди.   

Бундан ташқари “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган юртдошларимизни иш билан банд қилиш, оилавий иқтисодиётларини мустаҳкамлашларига кўмаклашиш O'zLiDePнинг биринчи галдаги вазифалари сирасига киради. Шунингдек, ёшлар ўртасида бандликни таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масаласи доимий эътибор марказида бўлади. 

Тадбир давомида ёшларга партиянинг мақсад ва вазифалари тушунтириб ўтилди ва партияга хайрихоҳ бўлган 15 нафар ёшлар аъзоликка қабул қилинди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    541
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+