Пойтахтлик тадбиркорларнинг муаммолари тингланди
18.02.2021, 17:51

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши партиянинг Мирзо Улуғбек туман Кенгаши билан ҳамкорликда “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этди.
Тадбирни ўтказишдан мақсад – тадбиркорликнинг жадал ривожланишини қўллаб-қувватлаш, маҳсулотларини экспорт-импорт қилишдаги фаолиятини янада яхшилаш бўйича уларга янгиликларни етказиш, бизнес вакилларига тўсқинлик қилаётган, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чеклаётган бир қатор муаммоларни доимий равишда ўрганиб бориш ва уларни бартараф этишдир.
–Тадбиркорлик, ишбилармонлик иқтисодиётимизнинг таянчи, тараққиётимиз пойдевори саналади, – дейди O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Бобур Расулов. – Шу нуқтаи назардан, мамлакатимиз ўрта синф – мулкдорлар қатламини, кичик ва ўрта бизнес, хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга, уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласи диққат марказимизда бўлиши керак. Бундай учрашувлар тадбиркорлар муаммоларини, таклифларини эшитган ҳолда, уларни тегишли ташкилотлар билан биргаликда бартараф этишда асқотади.
Тадбир давомида тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг эркин ва самарали фаолият юритишларига кўмаклашиш, кредит маблағлари олиш, хориждан технологиялар келтириш бўйича юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.
Тадбир сўнггида тадбиркорлар томонидан кўтарилган барча саволларга соҳа мутахассислари атрофлича жавоб қайтарди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутатлар мулоқоти: Мўйноқлик ёш тадбиркорга ер керак, бироқ ҳеч бир раҳбар муаммони ўз зиммасига олмади
25.02.2021, 17:21
-
Мулоқотда тадбиркорларнинг муаммоларига ечим изланди
22.02.2021, 19:59
-
Янгиободда тадбиркорлар муаммоси оз бўлсада камаядиган бўлди
16.02.2021, 16:48
-
Форумда тадбиркорларни қийнаётган муаммолар муҳокама қилинди
16.02.2021, 16:47
-
Китоблик фуқароларга тадбиркорликни бошлаш учун нима халақит қилмоқда?
01.02.2021, 16:32
Фикрингизни қолдиринг