Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси БАЁНОТИ

18.02.2021, 18:13

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси  БАЁНОТИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловларини ноқонуний равишда камайтириш мақсадида шубҳали операцияларни амалга оширган 396 та тадбиркорлик субъектларининг рўйхати эълон қилингани ва улар билан муносабатларга киришган тадбиркорларга ҚҚС суммасига ўзгартириш киритиш ва қайта аниқлаштирилган ҳисоботларни тақдим этиш юзасидан хабарномалар юборилгани жамоатчилик томонидан кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси юқоридаги ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан ўтказилаётган текширишлар Ўзбекистон Республикасининг қонунларига қатъий риоя қилинган ҳолда адолатли, ҳолисона ва тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларига зарар етказмаган ҳолда амалга оширилишига умид қилади.

Ўрганиш натижалари юзасидан қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда кўрилган чоралар ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш сўралади.

O’zLiDeP Матбуот хизмати

Теглар
Кун мавзуси
  • Кўрилди
    2282
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Самидилло2021-02-24 12:39:25

Албатта, ўз вақтида қабул қилинган Баёнот! Солиқ тўловчи-ҳалол ва маданиятли, қонунга амал қилувчи тадбиркорни ҳамиша ва ҳар доим қўллаб қувватлаш мамлакат равнақига, аҳоли фаровонлигига хизмат қилади!


Рўзиева Маҳбуба Барноевна2021-02-19 20:40:09

Баёнотни қўллаб қувватлайман


Рўзиева Маҳбуба Барноевна2021-02-19 20:39:33

Баёнотни қўллаб қувватлайман


Aziza2021-02-19 17:42:44

ÒzLiDeP Namangan shahar kengashi ushbu bayonotni qòllab quvvatlaydi


Зиёда Расулова2021-02-19 13:34:35

ЎзлиДеП Наманган шаҳар Кенгаши ушбу баёнотни қўллаб қувватлайди


Шухратжон2021-02-19 12:59:35

Қўллаб-қувватлайман


Жахонгирхон2021-02-19 12:56:43

Партия хам соликка бориб жавоб беришини, талаб килиш керак! Ва бу баёноти олди кочди булиши керак эмас, аник ва лонда! Нима учун, олдин ечиб кегин разбор килади? Соликчи олдин судга бериб, айбини конунан куйгандан сунг, инкасса куйиши мумкин! Бу иши ноконуний соликчилар тарафдан!


Бахтияр Каримов2021-02-19 12:00:25

Бу ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан ўтказилаётган текшириулар қонунларига қатъий риоя қилган ҳолда, ҳолисона ва тадбиркорларнинг қонуний манфаатларига зарар етказмаган ҳолда амалга оширилишига умид қиламиз ва албатта натижа кутиб коламиз.


Дошекенов Аскар2021-02-19 11:46:38

Ассалаума алейкум бу холда албатта конун доирасида иш куриш тадбиркорларнинг конуний манфаатларига зарар килмасдикк керак


Akmal2021-02-19 11:11:57

Men tadbirkor sifatida bayonotni qo‘llab -quvvatlayman


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+