Навбаҳорлик 11 нафар олимпиада ғолиблари O'zLiDeP томонидан тақдирланди

19.02.2021, 15:59

Навбаҳорлик 11 нафар олимпиада ғолиблари O'zLiDeP томонидан тақдирланди

Умумтаълим фанлари бўйича ўтказилган фан олимпиадаларида муваффақиятли иштирок этиб, биринчи ўринни эгаллаган 11 нафар билимли ёшлар O'zLiDeP ҳудудий партия ташкилоти томонидан муносиб равишда рағбатлантирилди.

Навоий вилояти Навбаҳор тумани мактабларида таълим олаётган Ж.Истамов, Р.Иброҳимова, С.Йўлдошева, О.Эшонқулова, А.Комилов, С.Рамазонова, Ф.Вафоева, С.Қўчқоров, Р.Комилова, С.Муҳамедова, Д.Тоғаев, О. Йўлдошеваларнинг қувончлари чексиз. Ҳар йили ўтказиладиган фан олимпиадаларининг бу йилги сараловида вилоят босқичи ғолиблигини қўлга киритишди.

Келажак эртаси ҳисобланган ўқувчи-ёшларнинг тиришқоқлиги, илмга чанқоқлиги ва улар эришган ютуқлар мақтовга арзигуликдир.

– Дунё иморатларининг энг чиройлиси мактаб ва касбларнинг энг машаққатлиси муаллимликдир. Шуни бемалол айтишимиз мумкинки, бугунги ёшлар маърифат борасида олдингиларга қараганда анча олдинда, – дейди Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати Б.Пирнафасов.

Тақдирлаш тадбирида вилоятда ижод қилаётган бир гуруҳ ОАВ ходимлари ва блогерлар жамоаси ҳам иштирок этишиб, «олимпиадачи» ўқувчиларни муборакбод этишди.

Ўқувчиларга O'zLiDeP Навоий вилояти ҳамда Навбаҳор туман Кенгашлари томонидан совға-саломлар улашилди. Шунингдек, Навбаҳор туман Халқ таълими бошқармаси ҳам туман таълим системаси шарафини кўтарган мазкур ёшларга ташаккурнома ва китоблар тақдим этди.

– Болаларимиз эришган муваффақиятлардан хурсандмиз ва шундай шодиёна кунларимизда етакчи партиянинг биз билан биргалиги кучимизга яна куч қўшди. 

Ўқувчиларимизнинг партия томонидан кўрсатилган эътибор уларда дунё сиёсатига, шу билан бирга давлат қонунчилигига қизиқишларини ҳам оширади, деб ўйлайман, – деди Халқ таълими бошқармаси навбаҳор туман бўлими мудири Хуршид Раҳматов.

O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    605
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+