Юридик университетида O'zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг “Ёш ҳуқуқшунос блогерлар” клуби ташкил этилди

22.02.2021, 19:07

Юридик университетида O'zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг “Ёш ҳуқуқшунос блогерлар” клуби ташкил этилди

O'zLiDeP “Ёшлар қаноти”, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорликда «Ёшларга оид сиёсат: ҳамкорлик ва истиқбол» мавзусида ёшлар анжумани ташкил этилди.

Тадбирда таъкидланганидек, «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да ЎзЛиДеП “Ёшлар қаноти”нинг 2021 йил учун ёшлар билан ишлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини шакллантириш, ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигига кўмаклашиш, ёшлар соҳасидаги қонунчилик базасини янада такомиллаштириш борасида 30 дан зиёд янги лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Жумладан, парламентда ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш, қонунларнинг ҳаётга татбиқ этилишида уларнинг ролини кучайтириш, депутатлик гуруҳларининг йиғилишларига ёшлар билан боғлиқ масалаларни олиб чиқиш, партия тизимида ёш етакчилар сафини кенгайтириш, уларни ўқитиш, раҳбар лавозимларига тайёрлаш ҳамда истиқболли ёш кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” қошида “Ёш блоггерлар” клуби ташкил этиш белгиланган.

Шу мақсадда университет талабаларидан иборат “Ёш ҳуқуқшунос блоггерлар” клуби ҳам ташкил этилди. Сўзга чиққанлар, ушбу клуб олдида турган асосий вазифалар, ёшлар ўртасида ҳуқуқий ахборотлар тарғиботини кучайтириш масалаларида атрофлича ахборот бердилар.

Шунингдек, мазкур клуб фаолиятини қўллаб-қувватлаш, улар учун шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар ҳудудий Кенгаши, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Тошкент давлат юридик университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум ва йўл ҳаритаси тасдиқланди.

Тадбир сўнгида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва ёшлар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиш билан бирга, қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларини бердилар.

  • Кўрилди
    70
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+