Президентимизнинг вилоятимизга билдирган юксак ишончлари биз тадбиркорларни янада руҳлантирди

22.02.2021, 19:42

Президентимизнинг вилоятимизга билдирган юксак ишончлари биз тадбиркорларни янада руҳлантирди

Президентимиз вилоятимизга ташрифлари чоғида Наманган вилояти ва аҳолисини бошқа ҳудудларга намуна сифатида кўрсатишлари ҳақида гапириб, “Наманганликларда тадбиркорлик, бирлашиш, натижага ишлаш деган одат бор. Иш услуби маданияти жуда юқори», - дея баҳо бердилар.

Шунингдек Давлатимиз раҳбари бошқа вилоятларда солиқнинг асосий қисмини йирик корхоналар бажаришини, Наманганда эса ўрта ва кичик бизнес бу вазифани амалга оширилаётганлигини таъкидлаб, «ўтган йили пандемия пайтида вилоятнинг ялпи ишлаб чиқариши 5 фоиздан ошди, саноат улуши 16 фоиз бўлди. Ҳеч қайси вилоятда бундай натижа бўлгани йўқ» дея эътироф этдилар.

Юртбошимизнинг вилоятимизга билдирган юксак ишончлари биз тадбиркорларни янада руҳлантириб, кучимизга-куч, ғайратимизга ғайрат қўшди.

Мен бир тадбиркор сифатида ташриф чоғида Президентимиз қўйган ҳар бир вазифаларидан тўғри хулоса чиқариб, ўз олдимга улкан мақсадларни белгилаб олдим.

Биринчи навбатда асосий эътиборимни вилоятдаги эхтиёжманд ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва бандлигини таъминлашга қаратаман.

Бу соҳада «Art Soft Holding» компанияси илмий ва амалий малака ошириш марказида тикув-трикотаж ҳамда тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги йўналишида 3-6 ойлик курсларни ташкил этиб, 12 та ишчи касблар бўйича йилига 2000 дан зиёд мутахассисларни тайёрлаймиз. Тайёрланган мутахассисларнинг 1120 нафарини «Art Soft Holding» тизимидаги корхоналарда, 1060 нафарини эса вилоятдаги бошқа саноат корхоналарида иш билан таъминланади.

Шунингдек тўқимачилик саноати йўналишида маҳсулотларимизни Европа бозорларида рақобатбардошлигини ошириш мақсадида «Art Soft Tex Cluster» тизимида органик пахта хом-ашёсини етиштиришни, Япониянинг “Kuraray Trading Co. LTD” корхонаси билан ҳамкорликда яратилган “Mintval” русумли сувда эрувчи кимёвий ипдан ўта юмшоқ ва юқори даражадаги сувни шимувчи хусусиятига эга момиқ сочиқларни ҳамда “Art Soft Holding” компанияси корхоналаридаги ишлаб-чиқариш жараёнларида хосил бўладиган толали чиқиндилардан йигирувбоп толали ип ишлаб чиқаришни янада ривожлантирамиз.

Хулоса қилиб айтганда, бор куч-ғайратимизни Юртимиз ривожи ва халқимиз турмуш фаровонлигини янада яхши бўлишига қаратамиз.

Олимхон Бабаханов

“Art Soft Holding” компанияси Кузатув кенгаши раиси,

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    714
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+