Чоркесарда депутат сайёр қабули ўтказилди

22.02.2021, 19:58

Чоркесарда депутат сайёр қабули ўтказилди

Фуқаролар мурожаати билан ишлашда маҳаллабай тизимни йўлга қўйиш мақсадида Поп туманидаги 26-Чоркесар сайлов округида,  OʻzLiDePдан сайланган депутат Аббос Умрбоевнинг сайёр қабули ўтказилди.

Қабулда 30 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этди. Сайёр қабул давомида ҳудудда 3-мактаб таъмири, тез тиббий ёрдам шаҳобчасида транспорт етишмаслиги, ичимлик суви учун белгиланган ойлик тўловлар кўплиги, ички йўлларнинг таъмир талаблиги, ёшлар учун мини стадион қурилиши каби муҳим масалалар кўтарилди.

Учрашувда туман Адлия бўлими бош маслахатчиси А.Қодиров, Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси вакили Н.Жалолов ва Сувоқова ташкилоти масъуллари ва OʻzLiDeP туман Кенгаши раиси Ж.Шамсиддиновлар иштирок этиб, мазкур кўтарилган барча муаммоларни ўз назоратига олишди.

  • Кўрилди
    506
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+