Бутун дунё ёшлари тақдирига даҳдлдор долзарб таклифлар илгари сурилди

23.02.2021, 11:24

Бутун дунё ёшлари тақдирига даҳдлдор долзарб таклифлар илгари сурилди

Аҳолининг ярмидан зиёдини ёшлар ташкил этадиган мамлакатимизда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш давлат

сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган. Ҳар қандай соҳада янги Ўзбекистонда ёшлар учун жуда катта имкониятлар яратилган.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида давлатимиз раҳбарининг иштирок этиши, ҳақиқатдан ҳам бизни руҳлантириб юборди. У ерда айтилган таклифлар, мулоҳазалар нафақат ўзбекистонлик ёшлар балки, бутун дунё ёшлари учун имконият яратиш, уларнинг ҳуқуқларини тўла таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг ОАВ ва инновация масалалари қўмитаси раиси сифатида яна бир нарсани айтиб ўтишни жоиз деб биламан. Президентимиз томонидан БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг ўнинчи форумида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция лойиҳасини тақдим этиш таклифини билдирди.

Конвенция қабул қилишнинг аҳамияти шундан иборатки, соҳада ўз ечимини кутаётган ва муаммоли масалаларни ҳал этишга хизмат қилади.

Қандай муаммолар?

Биринчидан, дунё миқёсида бугунги кунга қадар ёшларнинг аниқ ҳуқуқларини белгилашга доир бирорта алоҳида ҳужжат ёки восита мавжуд эмас, ёшларга оид сиёсат соҳасида давлатларнинг халқаро мажбуриятлари аниқ белгилаб берилмаган. Хусусан, ёшларнинг ҳозирги авлоди дунё тарихи бўйича олиб қараганда энг кўп сонлиси ҳисобланади, аммо уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини таъминлашга етарли эътибор қаратилмаяпти. Ёшларнинг барча ҳуқуқлари, жумладан, барча иқтисодий, ижтимоий, маданий, фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши, ҳимояланиши ва амалга ошишини таъминлаш чораларини келгусида янада мустаҳкамлаш зарур.

Иккинчидан, ёш авлод ижтимоий субъект сифатида давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама – ёшларни ривожлантиришга йўналтирилган муайян ресурсларни ажратиш, давлат ёшлар сиёсатининг инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ замонавий инфратузилмасини яратиш каби қўллаб-қувватловига муҳтож. Лекин яқин ва узоқ муддатли истиқболда ёшлар ривожланиши бўйича давлатлар дастурларининг қабул қилиниши тизимли йўлга қўйилмаган.

Учинчидан, турли халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда ёшларнинг ёш тоифаси турлича талқин қилинган. Мисол учун, биргина БМТ доирасида “ёшлар” атамаси Ёшлар учун умумжаҳон ҳаракатлар дастурига кўра, 15-24 ёш, аҳоли яшаш манзиллари бўйича БМТ дастурида эса 15-32 ёшли шахсларга нисбатан ишлатилади. Шу маънода, аҳолининг ёшлар қатлами учун ёш чегарасининг халқаро мезонларини ишлаб чиқиш ва буни ёшлар ҳуқуқлари ҳамда уларни таъминлаш бўйича давлат мажбуриятлари ўрнатилган халқаро ҳужжатда белгилаш муҳим аҳамиятга эга.

Умуман олганда, Президентимиз томонидан БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг ўнинчи форумида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция лойиҳасини тақдим этиш борасидаги ташаббуси ва унинг қабул қилиниши бугун навқирон авлод дуч келаётган аниқ муаммоларни ҳал қилиш, соҳага оид турли халқаро ҳужжатлардаги номутаносибликларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади. Шу маънода биўз ёшлар ушбу ташаббусни тўла қўллаб-қувватлаймиз.

 Шозафар Шоаҳмедов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

 ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    619
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+