Инсон ҳуқуқлари-олий қадрият

23.02.2021, 18:06

Инсон ҳуқуқлари-олий қадрият

Президентимизнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг куни кеча бўлиб ўтган 46-сессиясидаги маърузасини барчамиз катта қизиқиш ва ғурур билан тингладик.

Аввало шуни қайд этиш жоиз-ки, дунёдаги энг нуфузли халқаро ташкилот – БМТ нинг мазкур сессиясида давлат раҳбарларидан биринчилардан бўлиб мамлакатимиз раҳбарининг маъруза билан иштирок этиши, Ўзбекистонннинг нуфузи ва давлатимиз раҳбари томонидан айнан инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берилаётганидан далолатдир. Президентимиз давлат раҳбари сифатида ўз фаолиятини бошлаган дастлабки кунлардан бошлаб юртимизда инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари давлат сиёсатининг энг устувор йўанлашларидан бирига айланди десак муболаға бўлмайди. Ушбу йўналишда амалга ошириб келинаётган барча ишлардан, қабул қилинган ва қилинаётган ҳужжатлардан барчамиз яхши хабардормиз. Шу маънода Юртбошимиз томонидан БМТнинг юксак минбаридан илгари сурилган барча ташаббуслар дунё жамоатчилиги томонидан юқори баҳоланмоқда.

Юртбошимиз ўз чиқишларида еттита муҳим ташаббусни илгари сургани ва мазкур ташаббуслар инсон ҳуқуқларини таъминлаш билан боғлиқлиги, жумладан инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш Ўзбекистондаги ислоҳотларда муҳим ўрин тутиши, “Ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик” тамойили асосида амалга оширилиши, ижтимоий-сиёсий ҳаётда ва ишбилармонлик соҳасида аёлларнинг ролини тубдан ошириш, алоҳида эҳтиёжманд шахсларнинг ҳуқуқлари, Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясининг ратификация қилиниши, ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш йўналишида юртимизда “Ёшлар ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон Конференциясини ўтказиш ташаббуси, Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция лойиҳасини тақдим этиш, ушбу йўналишда махсус маърузачи институтини таъссис этиш, мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига барҳам бериш, Болалар Омбудсмани тўғрисидаги Қонунни қабул қилиш, фуқаролиги бўлмаган шахслар сонинин камайтириш борасидаги мақсдли режаларни илгари сурилгани юртимизда амалга оширилаётган ишларнинг узвийлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга ташаббуслардир.

Бугун тинчлик ва тарққиёт, инсон ҳуқуқлари масалалари дунёнинг барча мамлакатлари ва халқлари учун энг муҳим неъмат ва қадриятдир. Маъруза ва унда баён этилган ташаббуслар инсон ҳуқуқлари олий қадрият сифатида давлатимиз сиёсатида бундан буён ҳам янада эътибор кучайтирилишини, амалий ишлар кенг кўлам касб этишини, зарур ҳуқуқий асос янада такомиллаштириб борилишини таъминлайди.

Илҳом Ботиров,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари

 

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    413
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+