Жиззахда O`zLiDeP ишчи гуруҳи аъзолари ёшлар муаммоларини ўрганди
24.02.2021, 10:24
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси Жамшид Бобоев ва O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Юсуфжон Юсупов, O`zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Шароф Рашидов, Зарбдор туманларида бўлиб, ёш тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганишди.
Ишчи гуруҳ аъзолари бевосита ёш тадбиркорлар фаолият олиб бораётган манзилларда бўлишди. Очиқ мулоқотлар чоғида Ёшлар парламентининг вилоятдаги аъзолари, партия “Ёшлар қаноти” фаоллари билан биргаликда, ёшларни тадбиркорликка янада кенгроқ жалб қилиш, “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизлар бандлигини таъминлаш орқали уларга доимий даромад манбаларини яратиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратишди.
Шунингдек, учрашувлар чоғида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳасига “Ёшлар қаноти” фаолларини кенг жалб қилиш юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар умумлаштирилди. Энг муҳими, жойларда юзма-юз мулоқотлар жараёнида ёшлар томонидан қилинган мурожаатларни назоратга олиш ва ечимини топиш юзасидан қилиниши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Холбек АСАТОВ,
O`zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши
бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
Фикрингизни қолдиринг