“Қудуқли” маҳалласида яшовчи фуқаро тадбиркорлик қилмоқчи, лекин банк кредит бермаяпти

24.02.2021, 16:47

“Қудуқли” маҳалласида яшовчи фуқаро тадбиркорлик қилмоқчи, лекин банк кредит бермаяпти

Жомбой тумани Қудуқли маҳалласи 25-Нурафшон сайлов округидан Халқ депутатлари Жомбой туман Кенгашига сайланган депутат Нодир Тўраев тумандаги 29- мактабда сайловчиларини қабул қилди ва 15 га яқин масалаларни кўриб чиқди.

Жумладан, шу маҳаладаги Шодиев Жонибек тадбиркорлигини бошлаш учун  кредит  олишда амалий ёрдам сўради, Турсунов Толиб қизи Асадова Зилоланинг ногиронлиги ва унинг яшаш шароитини яхшилаш масаласида газ балон кераклигини қайд этди.

Шунингдек, Хўжақулова Севара Кулчабий қишлоғидан 2-гуруҳ ногирони Суяк сил касалликлари касалхонасига даволаниш учун ордер олишда ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Элмуродов Ўктам Афғонистонда хизмат қилган  ва хизмат давомида асаб касаллигига дучор бўлган, касаллик вақти вақти билан хурж қилиши кўп маротаба қайд этилган. Даволаниши учун ордер олишда амалий ёрдам сўради.

Шунингдек, Кулчабий, Қатоғон, Сарилар қишлоқ номларини ўзгартириш бўйича ва 29-мактаб жисмоний тарбия ўқитувчиси Махрамов Пўлат спорт анжомлари ажратишда амалий ёрдам сўраган бўлса, Ертош қишлоғидаги Қудуқли 3 кўчаларининг оқава сув ариқларини қайта тиклаш юзасидан мурожаат қилинди.

Учрашув давомида Қудуқли МФЙнинг янги биносини қуришга ер ажратиш ва кўчаларда ўрнатилган симёғочларни янгисига алмаштириш каби муаммолар ҳам жойида бориб  ўрганилди.

Учрашувда кўтарилган барча масалалар юзасидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқарилиб, айрим масалалар юзасидан шу жойнинг ўзида ташкилот раҳбарларига таклифлар ва тавсиялар берилди.

  • Кўрилди
    336
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+