Қулай ишбилармонлик муҳити иқтисодий ривожланиш асоси (ФОТО)

02.11.2017, 20:21

Қулай ишбилармонлик муҳити иқтисодий ривожланиш асоси (ФОТО)

O‘zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши “Daka” маъсулияти чекланган жамиятида “O‘zLiDeP – мамлакатимизда яратилаётган қулай ишбилармонлик муҳитидан самарали фойдаланиш ва экспортни янада ошириш тарафдори” мавзуида  очиқ мулоқот ташкил этди.

Тадбирда мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани, бу борада ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

– Корхонамиз 2013 йилда ташкил этилган бўлиб, асосан трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаради, –  дейди корхона раҳбари Рустам Қаршибоев.  – Сўнги уч йил давомида 310 минг АҚШ доллари миқдоридаги  инвестицияни ўзлаштирилган бўлса, ўтган йили 1 млн. 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотни экспорт қилдик. Корхонамизда 800 минг дона тирикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, 147 нафар йигит-қиз доимий иш билан банд. Айни пайтда фаолиятимизни янада кенгайтириш, қўшимча иш ўринларини яратиш бўйича иш олиб боряпмиз.

– Мамлакатингизда ишбилармонлар учун барча шароитлар яратилгани, хорижий сармоядорларда катта қизиқиш уйғотмоқда, – дейди корхона менежери туркиялик Арсен Бозтене. – Тўрт йилдан бўён ушбу корхонада фаолият олиб бораман. Қувонарлиси, юртингиз ёшлари жуда меҳнаткаш, билимли ва интилувчан. Улар билан ишлаш менга завқ бағишлайди.

Тадбирда мамлакатимизда етакчи кучга айланиб бораётган тадбиркорликни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1487
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Хумоюн Мусажонов O'zLiDeP Сух туман ижрочи котиби2018-06-28 15:54:32

“Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорини ижроси албатта факат давлат идораларин ишига кирмайди,она табиатимизни озодалигини саклашда барча факаролар маъсул.


А.Раҳбаров-O‘zLiDeP Марғилон шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари2018-06-21 09:40:31

“Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорини қабул қилиниши нафақат тегишлий ташкалотлар балки хар бир фуқарога катта масъулят юклайди


А.Аминов Тошлоқ тумани кенгаши раиси2018-06-13 09:02:04

Хусусан, 2018 йил 1 сентябрига қадар аҳолига атроф-муҳит ҳолати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш имконини берувчи, мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фото ва видео материалларни жойлаштириш имкониятига эга бўлган махсус веб-портални яратиш ҳамда ҳар бир хабар берилган ҳолат бўйича тезкор чоралар кўриш тизими жорий қилинади. Шунингдек, қарор билан ҳудудларни ифлослантирганлик учун шахсларни жавобгарликка тортишнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқилади, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги кучайтирилади.мамлакатимизда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада ривожлантириш, аҳолининг сифатли санитария жиҳатидан тозалаш хизматлари билан таъминланганлиги даражасини ошириш, шунингдек, экологик муаммоларни ҳал этишдаги мавжуд имкониятларни ишга солиш мақсадида “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Бу қарор Мамалакатимизнинг ривожланишига хисса қўшади.Тоза ҳаводан нафас олишимиз, ям-яшил кенгликларда хордиқ чиқаришимиз, ҳеч қандай кимёвий моддалар аралашмаган меваларни истеъмол қилишимиз ва бошқа шу каби масалалар табиатга қандай муносабатда бўлишимиз керак.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+