Ҳар бир маҳалла қошида “O‘zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси!” клуби ташкил этилади

24.02.2021, 18:12

Ҳар бир маҳалла қошида “O‘zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси!” клуби ташкил этилади

Президентимиз 2 февраль куни мамлакатимиздаги сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашган чоғида бугунги кунда хотин-қизларнинг сиёсий фаоллиги уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишда сиёсий партияларнинг роли ва ўрни сезилмаётганлиги, “Аёллар дафтари”  ва “Ёшлар дафтари”га кирган аёллар билан бевосита ишламаётганликларини танқид қилгандилар.

Бундан кейин партия ходимлари ҳам депутатлар билан биргаликда маҳаллама-маҳалла юриб, аёлларнинг муаммолари билан қизиқиши, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тадбиркорликни йўлга қўйишда ёрдамлашиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш ва улар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ишлаш кераклиги тўғрисида топшириқ ҳам бердилар.

“Аёллар дафтари”даги рўйхатни холисона ёндашган ҳолда шакллантириш, чиндан моддий-маънавий, психологик кўмакка муҳтож хотин-қизларимизни аниқлаб, уларнинг оёққа туриб олишлари, ўзларини жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида ҳис қилишлари учун ҳаракат қилиш айни пайтда муҳим саналади. Шу боис, бугун O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоллари маҳаллама маҳалла юриб хотин-қизларимизнинг хонадонларига ташриф буюрган ҳолда улар билан яқиндан мулоқотга киришмоқда.

Бу борада O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан “O‘zLiDeP аёллари – Янги Ўзбекистон бунёдкори!” лойиҳаси доирасида ҳар бир маҳалла қошида “O‘zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси!” клублари ташкил этилаётганлиги ҳам ҳар бир маҳаллада ишсиз, уйда ўтирган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, тадбиркорликка жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга эришилмоқда.

Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсадлардан яна бири шундаки, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш ҳамда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳолига яратилаётган имкониятлар ва шарт-шароитларни кенг аҳоли ўртасида тарғиб қилиш, ҳудудларда ҳурматга сазовор бўлган маҳалла фаоллари, тадбиркор, фермер, ишбилармон хотин-қизларни партия сафига жалб этиш кўзда тутилган.

Бу каби аниқ мақсадларни амалга оширишда O‘zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг барча ҳудудий кенгашлардаги вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари ҳам ишга киришишган.

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани, “Янги обод” МФЙ гузарида “O‘zLiDeP аёллари – Янги Ўзбекистон бунёдкори!” лойиҳаси доирасида ташкил этилган очиқ мулоқотда маҳалладаги ишсиз хотин-қизлар, фаоллар иштирок этди.

 Бўлиб ўтган очиқ мулоқотлар давомида бугунги кунда партия аёллар қаноти томонидан хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш борасида турли партиявий лойиҳалар амалга ошириб келинаётганлиги, тажрибали тадбиркорлар кўмагида бепул касб-ҳунарга ўқитилаётганлиги, маҳалладаги барча аёллар берилаётган имконият ва имтиёзлардан тўлиқ фойдаланишлари лозимлиги айтиб ўтилди.

Тарғибот давомида “Янги обод” МФЙ гузарида ҳам “O‘zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси!” клуби ташкил этилди ва барча хотин-қизларга ушбу клубнинг мақсад ва вазифалари тушунтириб ўтилди.

Таъкидлаш жоизки, ҳар бир туман ва шаҳарлар кесимида “O‘zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси!” клублари ташкил этилади. Туман клуби аъзолари ҳар бир маҳалла қошида маҳаллани катта кичиклигига қараб 10 нафардан 100 нафаргача аёллардан иборат таркибда тузилиб, клуб аъзолари тумандаги илғор, ташаббускор ва фаол тадбиркор ва фермер аёллардан ташкил топади.

Шунингдек, клуб аъзолари ўз ҳудудидаги аҳолига, тадбиркор, ишбилармон ва фермерларга мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни, партиянинг дастурий, ғоявий мақсад ва вазифаларини аҳоли айниқса, хотин-қизлар ўртасида кенг тарғиб қилиб боришади.  

  • Кўрилди
    681
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+