Депутат назорати: Сув қувурлари носозлиги сабабли хонадон поллари чўкиб бормоқда

25.02.2021, 15:23

Депутат назорати: Сув қувурлари носозлиги сабабли хонадон поллари чўкиб бормоқда

Андижон тумани, Хартум қишлоғи, “Ўрикзор” маҳалласининг Саддазор кўчаси аҳлини кўпдан бери қийнаб келаётган муаммо бор. Ҳудуддаги аҳоли истиқомат қиладиган хонадонлар олдидан катта ичимлик суви трубаси ўтган. Бу сув қувурлари ётқизилганига бир неча ўн йиллар бўлган. Билинадики, қувурларда аллақачон носозлик юзага келган. Таассуфки, қариийб беш йиллардан буён ушбу носозликни бартараф қилиш ёхуд сув қувурларини янгилаш бўйича ҳеч қандай амалий иш қилинмаган.

Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Хуршидахон Халиловага мазкур масала юзасидан қилинган мурожаат атрофлича ўрганилди. Маълум бўлишича, мазкур ичимлик суви қувурининг асосий қисми фуқаро Одилжон Қирғизов хонадонидан ўтган. Уйдаги захлик аллақачон ортиб кетганлигидан ҳатто яшаш хоналарининг поллари ҳам борган сари чўкиб бормоқда.

Қувур ўтган асфальтдаги ёриқлар ҳам йўлда турли ҳалокатли ҳолатлар содир бўлмаслигига кафолат йўқ. Йўлда сизиб ётган сув қишин ёзин қуримайди.

Депутатнинг ўрганишлари давомида ушбу муаммо юзасидан тегишли ташкилотларга бир неча бор мурожаат қилингани, аммо ижобий ечим топилмагани маълум бўлди. Фуқаро О.Қирғизов ҳамда кўчанинг аҳоли вакиллари билан суҳбатда муаммо янада ёрқинроқ юз очди.

Халқ ноиби масалани батафсил ўрганар экан, унинг асосли эканлигига амин бўлди. Тегишли мутасадди ташкилотга депутатлик сўрови юборилди.

Мавзуга яна қайтамиз.

Зилола РАҲМОНОВА,

O'zLiDeP Андижон вилоят кенгаши

Матбуот котиби.

  • Кўрилди
    673
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+