O‘zLiDeP ҳудудий Кенгаши кўмаги билан Бахористон МФЙда иссиқхона ташкил этилади

29.01.2018, 10:37

O‘zLiDeP ҳудудий Кенгаши кўмаги билан Бахористон МФЙда иссиқхона ташкил этилади

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, ҳудуд сектор раҳбари ва туман электр тармоқлари бўлими, тумангаз корхонаси  ва туман Сувоқава ташкилоти вакиллари билан ҳамкорликда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини, инавацион ғоя ҳамда таклифларини ва муаммоларни ўрганиш мақсадида Косонсой туманининг Бахористон, Оққўрғон ва Тошқўрғон маҳаллаларида сайёр учрашув ташкил этилди. Учрашувда 100 дан ортиқ фуқаро ва тадбиркорлар иштирок этди.

Сайёр учрашувда Бахористон МФЙда жойлашган 29-сонли умумтаълим мактабида мутахассис ўқитувчилар етишмаслиги, ҳудудда мактабгача таълим муассасаси мавжуд эмаслиги, тоза ичимлик суви йўқлиги, ишлаб чиқаришни ривожлантириш кераклиги учун имтиёзли кредит ажратилиши масаласида муаммо ва таклифлар билдирилди.

– Маҳалла ҳудудидаги ташландиқ жойда иссиқхона ташкил этиб аҳолини мева-сабзавот маҳсулотлар билан таьминлашни режалаштиряпман, – дейди Бахористон маҳалла яшовчи М.Қодиров. – Ушбу ҳудуддаги мавжуд ташландиқ ер майдони ажратилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдим. Ташкилотчилар таклифим юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар беришди.

Сайёр учрашувда аниқланган муаммолар ечимини топиш бўйича депутат ва мутасадди ташкилот масьул ходимлари тегишли чора-тадбирлар белгиладилар, мавжуд муаммолар бўйича эса депутатлик сўрови чиқарилиб ечими назоратга олинди.  

Музаффар ТЎХТАСИНОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

 бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1382
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+