Партия ташаббуси: “Аёллар дафтари”га кирганларга 143 миллион сўмлик бепул дори дармонлар тарқатилди

25.02.2021, 17:15

Партия ташаббуси: “Аёллар дафтари”га кирганларга 143 миллион сўмлик  бепул дори дармонлар тарқатилди

Вобкент туманидаги 1370 нафар муаммоли аёллар “Аёллар дафтари“га киритилган. Шундан 1304 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз аёллар, буларнинг 51 нафари имтиёзли кредит олиш истагида, 173 нафари эса касб-ҳунарга ўқиш истагида бўлган хотин-қизларни ташкил этади.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ва "Тадбиркор аёл" ассоциацияси вилоят бўлими ташаббуси билан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Бухоро вилоят ҳудудий филиали, Вобкент туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда мазкур тумандаги барча секторда “Темир дафтар”га кирган аёллар учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди.

Унда 100 нафар аёллар турли тиббий мутахассислар томонидан текширилди. Аниқланган касалликлар бўйича маслаҳатлар берилди. Қолаверса, бу аёлларга 143 миллион сўмлик бепул дори дармонлар тарқатилди. Бундан ташқари, Бухоро давлат университетининг малакали психологлари тушкунликка тушган аёлларга психологик маслаҳатлар беришди.

Иккинчи куни эса бу аёлларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларда тадбиркорлик кўникмасини шакллантириш йўлида маҳорат дарслари ўтилди. Ана шундай маҳорат дарслари тумандаги 5-мактабда ҳам ташкиллаштирилди.

Тадбир сўнггида “Темир дафтар”га кирган аёллар депутатлар ва тадбиркорларга бўлиб берилиб, уларни фаол ҳаётга қайтариш учун доимий ишлар олиб борилишига келишиб олинди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    725
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+