Депутат қандай қилиб 18 нафар ишсиз аёлнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашди?

25.02.2021, 17:20

Депутат қандай қилиб 18 нафар ишсиз аёлнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашди?

Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати Момосулув Бердиқулова партия томонидан илгари сурилаётган “Бир депутат 100 аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида Чироқчи туманидаги 18 нафар ишсиз аёлнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашди.

- Маълумки, аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, хотин-қизларни ишга жалб этиш бугунги куннинг энг долзарб ижтимоий муаммолардан ҳисобланади,- дейди М. Бердиқулова. -Жамият тараққиёти учун ўта муҳим ҳисобланган бу масалага ечим топишда биз депутатлар ҳам фаоллик кўрсатаяпмиз. Энди савол туғилиши мумкин, 18 нафар ишсиз аёлнинг бандлиги қандай қилиб таъминланди? Энг аввало бу аёллардаги қобилиятни ҳисобга олдик. Масалан, уларнинг 12 нафари чеварликни уддалай олиши маълум бўлди. Бу албатта, тадбиркорларга ҳам маъқул тушди. 4 нафар аёл жамоат ишларига ва 2 нафари эса бандликка кўмаклашувчи марказ орқали иш ўрнига эга бўлди.

Халқ вакили “Бир депутат 100 аёлга кўмакчи” лойиҳасини партиянинг “Аёллар қаноти” бўлими билан ҳамкорликда амалга оширмоқда. 

O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    553
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+