Партиявий лойиҳалар ғолибларига банклар томонидан имтиёзли кредитлар ажратилиши навоийлик ёшларнинг O‘zLiDePга қизиқишини оширди

29.01.2018, 10:53

Партиявий лойиҳалар ғолибларига банклар томонидан имтиёзли кредитлар ажратилиши навоийлик ёшларнинг O‘zLiDePга қизиқишини оширди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Навоий вилоят Кенгаши “Микрокредитбанк” АТБ вилоят филиали билан ҳамкорликда Вазирлар Маҳкамасининг “Кичик тадбиркорлик субъектларига микромолиявий ёрдам кўрсатиш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва кам таъминланган оилаларга микромолиявий хизматлар кўрсатишни назарда тутадиган лойиҳаларни молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларни тушунтириш, тарғибот қилиш мақсадида семинар ташкил этди.

Семинарда O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгашининг ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Ж.Аслонов сўзга чиқиб, қарорда белгиланган вазифаларни тушунтириш билан бир қаторда ёшларни партиявий лойиҳаларда фаол иштирок этишга ундади, лойиҳа ғолибларига банклар томонидан имтиёзли кредитлар ажратилаётганини таъкидлаб ўтди. Тадбирда Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори O‘zLiDeP  ғоя ва мақсадларига ҳамоҳанг экани таъкидланди.

Тадбир давомида “Микрокредитбанк” АТБнинг вилоят филиали бошлиғи Т.Ўринов ушбу қарор мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, кичик тадбиркорлик субъектлари ва кам таъминланган оилаларга микромолиявий хизматлар кўрсатиш мақсадида банк томонидан ажратиладиган кам фоизли кредит турлари бўйича йиғилганларга тушунча берди.

 O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2345
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+