Наманганда давлат–хусусий шерикликни ривожлантиришдаги муаммолар таҳлил қилинди

26.02.2021, 18:27

Наманганда давлат–хусусий шерикликни ривожлантиришдаги муаммолар таҳлил қилинди

O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгашида давлат–хусусий шерикликни ривожлантиришдаги муаммолар, тўсиқлар, ўрганилган натижалар ва ҳулосалар юзасидан очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Мулоқотда Халқ депутатлари Наманган вилоят, шаҳар Кенгашлари O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, ҳамкор ташкилот раҳбарлари, тадбиркорлар, савдо-саноат палатаси вакиллари, партия фаоллари, ОАВлари ходимлари таклиф этилди.

O’zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши раиси Солижон Муминов давлат ҳусусий шерикчилик соҳаси “Наманган тажрибаси” сифатида амалиётга тадбиқ этилиши кераклигини таъкидлаб ўтди. Халқ таълими тизимида ҳам давлат ҳусусий шерикчилик асосида Учқўрғон ва Норин туманларида бунёд этилган мактаблар ҳақида сўз юритилиб, бу борадаги амалий ишлар кенг кўламда давом эттириб келинаётгани айтилди.

Давлат хизматлари агентлиги томонидан давлат ҳусусий шериклик бўйича маълумотга эга бўлмаган фуқаролар учун вилоятнинг чекка туманларида сайёр қабуллар ташкил этилиб, бу борада тадбиркорларга тушинтириш ишлари олиб борилаётганлиги ҳақида ҳам агентлик вакиллари маълумот бериб ўтди.

Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, соҳадаги мавжуд муаммоларини бартараф этиш борасида ҳам бир қанча ишлар амалга оширилган бўлиб, тадбиркорларга ўз бизнесларини давлат ҳусусий шериклик бўйича бошлашлари ва ривожлантиришлари учун қулай шарт-шароитлар яратилаётгани хусусида ҳам йиғилиш иштирокчиларига маълумотлар берилди.

Мулоқотда ҳудудий электр тармоқлари АЖ томонидан ҳам давлат хусусий шериклик асосида бир нечта катта лойиҳалар амалга оширилаётганлиги айтиб ўтилди. Наманган сув таъминоти билан тадбиркорлар ҳамкорлигида Чуст туманида сувни қайта ишлаш бўйича катта лойиҳа амалга оширилган ва ҳозирда таҳлилий ўрганишлар олиб бориляпти.

Йиғилиш давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Сардор Ғиёсов давлат хусусий шериклик борасидаги қонун ва унга киритилган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот ва тушунчалар берди.

 Мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда тадбиркорлар ўзларини қийнаб келаётган муаммоли саволларига жавоб олишди, мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун керакли тавсия ва маслаҳатлар берилди.

O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    468
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+