O’zLiDeP депутатлари Шаҳрихон туман ҳокими ўринбосари ҳисоботидан қониқдими?

26.02.2021, 18:45

O’zLiDeP депутатлари Шаҳрихон туман ҳокими ўринбосари ҳисоботидан қониқдими?

Халқ депутатлари Шаҳрихон туман кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи А.Сарибоевнинг 2020 йилда Шаҳрихон туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг бажарилиши борасида амалга оширилган ишлар ҳамда 2021 йилга мўлжалланган устувор вазифалар юзасидан бажарилган ишлар бўйича хисоботини тингладилар.

Айни вақтда туманда мавжуд 76 та маҳаллада 50 088 та хонадон, 76 395 та оилаларда 300 минг 23 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда. Аҳолининг 145 741 нафарини аёллар, 57 517 нафарини ёшлар ташкил этади.

Туманда камбағалликни қисқартириш мақсадида туманда “Темир дафтар”даги оилаларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва қўшимча даромадга йўналтириш ишлари тизимли равишда амалга оширилди. Хусусан, мазкур дафтардаги 3 минг 364 та оилаларга 315 минг 650 та паррандалар, 132 та оилаларга 585  бош қуён ҳамда 425 та оилаларга 850 бош эчки, 47 та оилага 94 бош қўй тарқатилди. 256 та оилага субсидия асосида 1 сотихли иссиқхоналар қуриб берилди. Мазкур ишларни амалга оширилиши натижасида бугунги кунда “Темир дафтар”даги оилаларнинг ойлик даромадлари 3 миллиондан сўмдан ортди ва 5 минг 749 та оилалар ва уларда яшовчи 26 минг 445 нафар фуқаролар белгиланган тартибда рўйхатдан чиқарилди.

-Бугуннинг долзарб вазифасига айланган бандлик масаласида ҳам туманда қатор ишлар олиб борилмоқда, - дейди А.Сарибоев. - Жорий йилнинг 12 ойида 2 минг 323 нафар
фуқаролар янги ташкил этилган ва бўш вакант иш ўринларига ишга жойлаштирилди. 2 минг 892 нафар фуқаролар жамоат ишларига юборилди, 640 нафар фуқаролар “устоз-шогирд” усулида касб-ҳунарга ўқитилди. Ҳудудларда 8 маротаба меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, унда 176 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди. Бандлиги таъминланган фуқароларнинг 1 минг 611 нафари ёшларни, 253 нафари аёлларни ташкил қилиб, шулардан 1049 нафари бандлик марказлари томонидан йўлланма асосида, 2 минг 979 нафар фуқаролар ўзлари мустақил равишда ишга жойлашди.

Депутатлар мутасаддининг ҳисоботи асосида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Қизғин мунозараларга бой ўтган йиғилишда халқ ноиблари туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳисоботида келтирилган маълумотлар ўзларининг мазкур йўналишдаги ўрганишлари хулосасига мувофиқ келганидан қониқиш ҳосил қилдилар.

Садоқатхон МАҚСУДОВА,

O’zLiDeP Шаҳрихон туман Кенгаши

 ижрочи котиби

  • Кўрилди
    501
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+