Томорқадан самарали фойдаланаётганлар ўртасида танлов эълон қилинди

29.01.2018, 17:38

Томорқадан самарали фойдаланаётганлар ўртасида танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Қишлоқ хўжалаги ҳодимлари куни” муносабати билан сўзлаган нутқида ҳудудлардаги секторлар раҳбарлари уйма-уй юриб, аҳолига томорқадан самарали фойдаланиш юзасидан зарур тавсия ва амалий ёрдам бериш механизмини ишлаб чиқиб, амалга ошириши лозимлигини таъкидлаган эди.

Бу ишларни самарали йўлга қўйиш натижасида томорқалардан мева, сабзавот, картошка, кўкат, дуккакли ва бошқа маҳсулотлар етиштириш имкониятлари янада кенгаяди.

O`zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши бу борада ўзининг ташаббусини кўрсатиб, Фарғона вилоятидаги “Фермер ва томорқачи” газетаси таҳририяти билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Унга мувофиқ эндиликда газета O`zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ҳаммуассислигида чоп этиладиган бўлди.

—Газета саҳифаларида асосан фермерлик йўналишидаги янгиликлар, ҳамда томорқачилик йўналиши бўйича олиб борилаётган амалий ишлар, аҳоли даромадларини ошириш учун томорқадан самарали фойдаланиш сирлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлашнинг замонавий усуллари тўғрисида “Бой бўлишни ҳоҳлайсизми...”, “Тадбиркорлик сабоқлари” ва “Ўзингиздаги барча имкониятлардан фойдаланинг!” каби бир-биридан қизиқарли рукнлар остида маълумотларни доимий равишда ёритиб борамиз, - дейди нашр бош муҳаррири Аҳмадали Тешабоев. —Шунингдек, O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлик бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида томорқадан самарали фойдаланаётган юртдошларимиз ўртасида танлов эълон қилдик. Танловда иштирок этиш ниятида бўлганлар партиянинг ҳудудий бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин. Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.  

Келгусида газетанинг веб-сайтини яратиш ва ижтимоий тармоқларда саҳифаларини очиш ҳам режалаштирилган. Ўзаро ҳамкорлик қилиш истагида бўлсангиз fermergazeta@mail.ru электрон почтаси ҳамда (91) 113-81-57 телефон рақамлари орқали боғланишингиз мумкин.

Аброр Отабоев,

O`zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1654
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+