O’zLiDeP вакиллари ҳудудий кенгашлар фаолиятини танқидий кўриб чиқмоқда

02.03.2021, 15:31

O’zLiDeP вакиллари ҳудудий кенгашлар фаолиятини танқидий кўриб чиқмоқда

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова ташаббуси билан партиянинг Хўжаобод туман Кенгаши фаолиятини жонлантириш мақсадида ишчи гуруҳ тузилиб, мазкур ҳудудий Кенгашда тарғибот тадбирлари амалга оширилди.

Дастлаб партия вилоят Кенгаши раиси раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ тумандаги “Само” ишлаб чиқариш корхонасида бўлдилар. Бу ерга жам бўлган халқ депутатлари туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳнинг мавжуд 10 нафар аъзолари билан йўл қўйилаётган камчиликлар, муаммолар  ва уларнинг ечими бўйича таклифлар хусусида атрофлича суҳбатлашилди. Ўртага ташланган фикр-мулоҳазалар кенг муҳокамаларга сабаб бўлгани қизғин савол-жавобларда намоён бўлди.

Очиқ мулоқотдан сўнг амалий ишга ўтилди. Шу куннинг ўзида “Само” ишлаб чиқариш корхонаси қошида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти фаолияти жонлантирилди. Қуйи бўғиннинг аъзолари билан ўтган учрашув сафдошларимиз сони ортишига хизмат қилди.

Ишчи гуруҳнинг кейинги манзиллари мактабгача таълим ташкилоти туман бўлими тасарруфидаги боғчалар бўлди. Қизғин ўтган тарғибот-ташвиқот тадбирлари мактабгача таълим муассасаларида 120 нафар ходимларнинг сафдошларимизга айланишига хизмат қилди.

-Мана шундай тарғибот тадбирларининг кўтаринки руҳда ташкил этилаётгани чинакам амалий натижаларни бермоқда, - дейди партия вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Хожимуҳаммад Хасанхонов. – Ўтаётган ҳафта биз учун салмоқли бўлди, десам муболаға эмас. Нафақат, жойларда сафимиз кенгайди, шу билан бирга, партиямизнинг нуфузи ва ўрни ҳам янада мустаҳкамланди.

Ишчи гуруҳнинг ўрганишлари ва амалий кўмак тадбирлари ҳудудларда давом этмоқда.

Баҳодир САЙДОЛИМОВ,

O’zLiDeP Хўжаобод туман Кенгаши

аппарат раҳбари.

  • Кўрилди
    523
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+