Озод ва обод Ватанга бахшида умр

29.01.2018, 18:13

Озод ва обод Ватанга бахшида умр

O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Озод ва обод Ватанга бахшида умр” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбир Ислом Каримовнинг жасорати ва матонати, мустақиллигимизни мустаҳкамлашда амалга оширган буюк ишлари билан янада кенгроқ таништиришга бағишланди. Шунингдек, Ислом Каримовнинг асл ўзбек ўғлони сифатида ўз ватанини чин кўнгилдан севгани ҳамда ота-боболаримизнинг азалий орзуси бўлмиш энг олий неъмат - Мустақилликни тортиқ этгани, унинг тараққиёти учун бор куч ва ғайратини сафарбар этганига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти томонидан “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган З.Аҳмедова Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти давомида суверен, мустақил Ўзбекистонни барпо этиб, халқпарвар демократик ҳуқуқий давлат яратиб, ҳалқ тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қўшган улкан ҳиссаси хақида атрофлича сўзлаб берди.

Тадбир якунида лицей ўқувчилари ўртасида “Озод ва обод Ватанга баҳшида умр” шиори остида ўтказилган ижодий ишлар танловида ғолибиликни қўлга киритган 5 нафар ёшга O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгашининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

А.ОРИПОВ,

O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши

раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    129
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш